Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Ойбек Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мойли экинлар донини етиштириш ва қайта ишлашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt96.
Илмий раҳбари: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нарбаев Шарофиддин Кенгешович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқcaди мойли экинлар донини етиштириш ва қайта ишлашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мойли экинлар донини етиштириш тармоғи учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш мақсадида «Соя ва мойли экинлар» кафедраси ҳамда бошқарув тизимининг ташкилий таъминотини такомиллаштиришга қаратилган «Ғаллачилик, дон-дуккакли ва мойли экинлар» бошқармасини ташкил этиш таклиф қилинган;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос ноанъанавий мойли экинларнинг уруғлик материалига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш асосланган;
аҳолининг турли ёш ва жинс тоифаси бўйича ўсимлик мойига бўлган минимал истеъмол талабини тиббий меъёр талаблари асосида ҳисоблашнинг соддалаштирилган услуби ишлаб чиқилган;
хом ашё ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тизимини қўллаб-қувватловчи ҳудудий «Ўсимлик мойи-агрокластери»ни ташкил этиш асосланган ҳамда ёндош тармоқлар билан интеграциялашув механизмлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мойли экинлар донини етиштириш ва қайта ишлашнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
мойли экинлар донини етиштириш ва қайта ишлаш тармоғини бошқариш тизими, унинг ташкилий-услубий ва кадр таъминотини такомил-лаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари фаолиятида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 1 ноябрдаги 01/025-393-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг янги таркибий тузилмасида «Ғаллачилик, дон-дуккакли ва мойли экинлар» бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда Тошкент давлат аграр университетида «Соя ва мойли экинлар» кафедраси ташкил этилган;
республикамизнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос ҳар бир вилоятда ноанъанавий мойли экинлар уруғчилигига ихтисослашган хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 1 ноябрдаги 01/025-393-сон маълумотномаси). Натижада, Республика бўйича 5 та вилоятда жами 15 та «Соя уруғлиги етиштиришга ихтисослаштирилган уруғчилик фермер хўжаликлари» ташкил этилган;
республика аҳолисининг ўсимлик мойига бўлган кунлик (суткалик) ва йиллик истеъмол меъёрлари ҳамда уларни ҳисоблаш услуби бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизим ташкилотлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 30 августдаги НБ-5-1/20-1592-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда ўсимлик мойига бўлган бир кишининг ўртача кунлик (суткалик) ва йиллик истеъмол меъёри (мос равишда 23,43 гр ва 8,55 кг) ҳамда жами аҳолининг ўсимлик мойига бўлган йиллик талаби (2020 йил учун 290,0 минг тонна)ни аниқлашнинг услубий асослари яратилган;
ҳудудий «Ўсимлик мойи-агрокластери»ни шакллантириш босқичлари, таркибий тузилмаси ва унинг фаолият самарадорлигини таъминлаш, хом-ашё ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тизимини қўллаб-қувватловчи ҳамда ёндош тармоқлар билан интеграциялашув механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 1 ноябрдаги 01/025-393-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган субъектлар фаолиятининг синергетик самарадорлиги ўртача 8,0-12,0 фоизга ошган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish