Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамеджанова Сабрина Джамолитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тикув машинаси ип ростлагич қурилмалари конструкциясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2020.2.PhD/T1176. 
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология иститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Муқимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедходжаев Хамит Турсунович техника фанлари доктори, профессор.    
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тикув машинаси икки конуссимон базавий ва созловчи пружиналари бўлган игна ипини таранглагичнинг конструкциясини ишлаб чиқиш, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида параметрларини аниқлаш, сифатли чок олишни амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тавсия қилинган ип таранглагичининг конуссимон базавий ва созловчи пружиналар пружиналар бикрликларини, тарелкалари силжишлари таъсирини инобатга олган ҳолда игна ипи билан тарелкалар орасидаги ишқаланиш кучини ҳисоблаш формуласи аниқланди;
тикув машинасида юқори иш унумида конуссимон сиқувчи пружина бикрлик коэффициентини (2,0÷2,5)·10^4 н/м оралиғида олиш учун ишқаланиш коэффициентини (0,25÷0,30)дан ошмаслигини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги аниқланди;
таранглагич тарелкаларини игна ипи таранглигини ўзгариши ва базавий ҳамда созловчи конуссимон пружиналарнинг диссипатив бикрлик параметларини таъсиридаги горизонтал ўқ бўйича тебраниш қонуниятини ифодоловчи математик модели олинди, боғланиш графиклари қурилди, тавсия параметрлари аниқланди;
тавсия қилинган игна ипини таранглагичга ипни кириш ва чиқишидаги тарангликларини конуссимон базавий ва созловчи пружиналар бикрликлари ўзаро нисбатини ўзгаришига боғлиғлик графиклари қурилди. Игна ипини тебраниш амплитудаларини тикиш жараёнида камайтиришни таъминлайдиган С_1⁄С_2  қийматлари (1,3÷1,5) оралиқда бўлиши тавсия этилди; 
тавсия қилинган игна ипини таранглагичи тарелкаларини тебраниш амплитудасини тикилаётган материаллар қалинлигига (ташқи куч) боғлиғлик графиклари олинди. Таранглик кучини горизонтал ташкил этувчисини камайтириш ҳисобига юқори иш унумида қалинлиги 5,0·10^(-3) м дан ортиқ бўлган материалларни тикишни таъминлайдиган тавсия қилинган таранглагичнинг ипни созловчи пружинаси бикрлигини мақбул қийматлари (1,6÷1,8)∙10^4 н/м тавсия аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Икки конуссимон базавий ва созловчи пружинали тарелкали игна ипини таранглагичи конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
юқори сифатли қўшипли занжирли баҳяқаторни олиш мақсадида игна ипини ростлаш қурилмасини конструкцияси “Ўзтўқимачиликсаноат” тизимидаги “Ziyo text service” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 29 июндаги 03/14-2003 сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тикув машинасининг иш унумдорлигини 1,1-1,2 баравар ошириш имконияти яратилди; баҳячокларнинг ўтказиб юборишлари деярли бўлмади, ипнинг узилиши 8÷9 марта камайди, игна синиши бўлмади; чокларнинг очилиб кетиши деярли бўлмади.
икки конуссимон базавий ва амортизацияловчи пружиналари бўлган тарелкани игна ипини таранглагичини тикув машинасида қўлланилганда, қўшипли занжир баҳячоклари олинди, натижада “Ўзтўқимачиликсаноат” тизимидаги “Ocean Lux Textile Invest” МЧЖ корхонасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 29 июндаги 03/14-2003 сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқариш унуми 25-30% га ошди, ипнинг узилиши 8÷9 марта камайди, игна синиши бўлмади, чокларнинг очилиб кетиши деярли бўлмади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish