Sayt test rejimida ishlamoqda

Карахонова Ойсара Юлдошевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий фикрлашга ўргатишнинг дидактик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped189.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохатой Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Машарипова Умида Абдувохидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий фикрлашга ўргатишнинг дидактик тизимини такомиллаштириш ва уларни мантиқий фикрлашга ўргатишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий фикрлашга ўргатишнинг амалдаги ҳолати ўқитувчи фаолиятининг мантиқий фикрлаш даражасини тизимли ташхислаш, ривожлантиришга мотивация, ўқув жараёнида таклиф этиладиган мантиқий вазифалар тизимини ишлаб чиқиш, мантиқий фикрлашни ривожлантириш вазифаларига ўқув дастурининг мақбул мувофиқлигини ҳисобга олиш хусусиятларини ўқувчининг мантиқий фикрлаш суръати, даражаси, йўналганлигига мослиги орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий, ижодий фикрлашини ривожлантиришнинг шахснинг интеллектуал қобилиятини ўстириш, ҳозиржавобликка ўргатиш, эвристик изланишга йўналтириш каби шартлари ўқув топшириқлари, матнли масалалар, мантиқий савол ва топшириқлар, эвристик машқлар ҳамда савол-жавоблар, паузали ўқиш, матн устида ишлаш, дидактик вазиятларни туркумлаштириш ва қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари болаларнинг муносабат, фаолият ва мулоқот маданияти, маънавий-иродавий, ижобий ҳиссий каби шахсий сифатларини интеллектуал ривожланиш траекторияси билан интеграциясини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган; 
бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий фикрлашга ўргатишнинг дидактик тизими таълим олувчиларни мантиқий мушоҳада қилишга йўналтирилган баҳоловчи, муваффаққиятга ундовчи, когнитив қабул қилишга йўналтирувчи каби эвристик вазиятларни яратиш ҳамда “Брейншторминг” (“Ақлий ҳужум”), Синквейн, Инсерт каби ўқитиш технологияларининг ўзаро динамик алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий фикрлашга ўргатиш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларида кундалик фаолиятда қўллаш, фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун зарур бўлган мантиқий билим ва кўникмалар тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга доир веб-саҳифа (https://aqlmashqi.uz/) яратилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрдаги 02-02/4-1189-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий фикрлашга ўргатишнинг педагогик-психологик жиҳатлари, болаларнинг интеллектуал ривожланиш кўламини (тафаккур тарзи, идрок этиш имконияти, билиши) ҳисобга олган ҳолда мантиқий фикрлаш суръати, даражаси, йўналганлигини аниқлаштириш имконини берган;
бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари болаларнинг муносабат, фаолият ва мулоқот маданияти, маънавий-иродавий, ижобий ҳиссий каби шахсий сифатларини интеллектуал ривожланиш траекторияси билан интеграциясини таъминлаш асосида ишлаб чиқилганлигига оид хулосаларидан “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида яратилган “Педагогика” энциклопедиясининг II ва III жилдларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2860-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич таълим жараёнида мантиқий фикрлашга йўналтирилган ўқув топшириқлари, матнли масалалар, мантиқий савол ва топшириқлар, эвристик машқлар ҳамда савол-жавоблар, паузали ўқиш, матн устида ишлаш, дидактик вазиятларни туркумлаштириш ва қўллаш орқали ўқувчиларнинг мантиқий, ижодий фикрлашини ривожлантириш шартлари аниқлаштириш имконини берган;
бошланғич синф ўқувчиларини мантиқий мушоҳада қилишга йўналтирилган эвристик вазиятларни яратиш ҳамда ўқитиш технологияларининг ўзаро динамик алоқадорлигини таъминлашга оид таклиф ва тавсияларини ўз ичига олган “Бошланғич синф ўқувчиларида мантиқни ривожлантирувчи масалалар” номли услубий  қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрдаги 02-02/4-1189-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари болаларнинг шахсий сифатлари (муносабат, фаолият ва мулоқот маданияти, маънавий-иродавий, ижобий ҳиссий)ни интеллектуал ривожланиш траекторияси билан интеграциясини таъминлаш асосида ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish