Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуруллаева Шахло Уктамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари педагогик тайёргарлигини моделлаштириш назарияси ва методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1DSc/Ped200.
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика  фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Кекеева Зинаида Одировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Уразова Марина Батировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини педагогик тайёргарлигини моделлаштиришнинг назарий асослари ва методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моделлаштириш ва педагогик моделлаштиришнинг алоқадорлик, узлуксизлик, тизимлилик, шаффофлик, яхлитлик тамойиллари ва функционал, дидактик, экспериментал, ахборот шакллари  муаммосига доир фалсафий, концептуал, методологик, психологик, педагогик ва методик қарашлар илмий, когнитив, коррекцион, иерархик, қиёсий ва хронологик асосда тизимлаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини таълим-тарбия жараёнига педагогик тайёрлаш модели назарий, амалий ва методик билимлар, академик, дидактик, суггестив, коммуникатив, конструктив ва перцептив каби педагогик қобилият турлари ҳамда педагогик техникани шакллантиришга қаратилган маъруза ва амалий машғулотлар, тренинглар, вазиятли масалалар, микродарслар инновациявий, тадқиқий, рефлексив, интеграцион ва креатив ёндашувга  устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
талабаларни педагогик фаолиятга психологик жиҳатдан тайёрлаш модели релаксация машқлари, психологик тренинглар, эмоционал ҳолатни аниқлаш тестларига асосан барқарор-экстравертлик сифатларини ривожлантириш ҳамда вербал ва новербал коммуникация машқлари, эмпатия, перцептив, суггестив, конструктив қобилиятни ҳамда педагогик техникани таркиб топтиришга доир машқлар ёрдамида компетентлик, ижтимоий коммуникативлик, прогнозлаш ва лойиҳалаштириш  кўникмаларини шакллантириш методикаси асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлиги узвийлик, узлуксизлик, тизимлилик, яхлитлик, алоқадорлик умумметодик тамойиллар ва интегративлик, шахсга йўналганлик, технологиялашганлик, замонавийлик каби хусусий методик тамойилларга таянган ҳолда назарий-методик, методик-рефлексив ҳамда методик-тадқиқий йўналишларда  педагогнинг шахсий-рефлексив ва шахсий-мотивацион йўналганлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларни виртуал таълим муҳитида ўз устида ишлаш тизими вебинарлар, очиқ онлайн курслар, илмий-методик семинарлар, рефлексив машқлар шаффофлик, очиқлик, индивидуаллик, тизимлилик, демокративлик каби педагогик ҳамкорлик тамойиллари ва компетенциявий, технологик, интеграцион, тадқиқий ҳамда касбий-рефлексив ёндашувлар асосида  ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим ихтисослиги талабаларини амалий фаолиятга педагогик, психологик ва методик тайёргарлигини моделлаштириш ва амалга оширишга доир ишлаб чиқилган  назария ва методика асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини таълим-тарбия жараёнига педагогик тайёрлаш модели назарий, амалий ва методик билимлар, академик, дидактик, суггестив, коммуникатив, конструктив ва перцептив каби педагогик қобилият турлари ҳамда педагогик техникани шакллантиришга қаратилган тренинглар, вазиятли масалалар, микродарслар креатив ёндашувга   устуворлик  бериш   асосида ишлаб чиқилган хулосаларидан  ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 2 августдаги 181/1-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг маънавий-аҳлоқий тарбияси, умуминсоний ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида такомиллаштирилишига хизмат қилган;
талабаларнинг педагогик фаолиятга психологик тайёргарликларини такомиллаштириш, эмоционал-барқарорлик сифатларини шакллантиришга, нутқ техникасини ривожлантиришга доир илмий-методик маълумотлардан умумий ўрта таълим мактаблари 2-синфлари учун “Ўқиш китоби” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган, 110-сон буюртма). Натижада ушбу дарслик узлуксиз таълим босқичлари узвийлигини таъминлашга, талабаларнинг педагогик, психологик ва методик тайёргарлигини тизимли ташкил этишга хизмат қилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини бошланғич таълим фанларини технологик, креатив, дифференциал ва интеграцион ёндашув асосида ташкил этишга доир тажрибалар умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари учун ишлаб чиқилган “Ўқиш китоби. Ўқитувчилар учун методик қўлланма” мазмунига сингдирилган (Тошкент: Шарқ нашриёти. – 2012. Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган, 2587-сон буюртма). Натижада бошланғич синф ўқиш дарсларида ўқитувчилар фаолиятларини илмий ташкил этиш, ижодкорликнинг когнитив ва шахсий-мотивацион жиҳатларини ошириш учун фойдаланилган;
моделлаштириш ва педагогик моделлаштиришнинг алоқадорлик, узлуксизлик, тизимлилик, шаффофлик, яхлитлик тамойиллари ва функционал, дидактик, экспериментал, ахборот шакллари  муаммосига доир қарашлар илмий, когнитив, коррекцион, иерархик, қиёсий ва хронологик таҳлиллар асосида тизимлаштирилганлигига оид хулосаларидан ИТД–1.А–1–173 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 2 августдаги 181/1-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив, перцептив, суггестив ва конструктив қобилиятларини ворисийлик ва замонавийлик тамойиллари асосида такомиллаштирилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish