Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Зилола Дурдимуротовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг креативлигини ривожлантиришда дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (технологик таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2408.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дастурий таълим воситалари асосида “Технологик таълим” йўналиши талабаларининг креативлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
креативликни ривожлантиришга оид “Inter-network communication”, “Creative flight”, “Memory exercise”, “Blended learning”, “Three-stage training”, “The wheel of logical reasoning” каби инновацион таълим методлари ва технологиялардан фойдаланиш орқали умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини “Inter-network communication”, “Creative flight”, “Memory exercise” каби инновацион таълим методларидан реал вазиятларда фойдаланиш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг креативлигини ривожлантирувчи дастурий таълим воситалари ҳамда ўқув-методик ва дидактик таъминоти (график-конструктор, дастурий таълим алгоритми, тикувчи-моделер портфолиоси)ни ишлаб чиқиш орқали, инновацион касбий тайёргарлик даражалари, баҳолаш параметрлари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) мазмуни такомиллаштирилган. 
талабаларнинг креативлигини ривожлантирувчи дастурий таълим воситалари ҳамда ўқув-методик ва дидактик таъминоти (график-конструктор, дастурий таълим алгоритми, тикувчи-моделер портфолиоси)ни ишлаб чиқиш орқали инновацион касбий тайёргарлик даражалари, (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) баҳолаш параметрлари мазмунан такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий-педагогик сифатларини оширишга қаратилган (мантиқий, эвристик, интегратив, танқидий, креатив, инновацион) ёндашувлари ва тикувчиликка оид креативлигини ривожлантириш дастурий таълим воситаларининг дидактик, ўқув-методик, визуаллик, диагностик, интеллектуал функционал имкониятларидан фойдаланиш орқали график компетентликни оптималлаштирувчи модел такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида талабаларнинг креативлигини ривожлантиришда дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларнинг креативлигини ривожлантиришга қаратилган “Inter-network communication”, “Creative flight”, “Memory exercise” каби инновацион ўқитиш методларини қамраб олган “Технология фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 648-сон буйруғи, 522-069 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг инновацион методлардан фойдаланиш кўникмалари шакллантирилиб, тикувчиликка оид креативлигини ривожлантиришга эришилган; 
“Blended learning”, “Three-stage training”, “The wheel of logical reasoning” инновацион технологияларининг самарали имкониятларидан ҳамда “NanoCAD”, “Discreet 3DS Max”, “Animation Master” дастурларидан фойдаланишга оид тавсиялар ва ишланмалар креативликни ривожлантиришга қаратилган “Технология фанини ўқитиш методикаси” фанининг мобил дастури, “Технология таълими практикуми” фани электрон ўқув қўлланма дастури ва “Сервис хизмати” фани электрон ўқув қўлланма дастури, “Технология фанини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар” фанининг дастурлаштирилган электрон ўқув-методик мажмуа дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, “Материалшунослик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-166 рақамли гувоҳнома). Натижада, дастурий таъминот асосида талабаларнинг касбий-педагогик компетентлигига оид  (креатив, интелектуал, ахборот билан ишлаш) компетенцияларини ривожлантириш бўйича хулосалар чиқариш имконияти яратилган;
5112100-Технологик таълим йўналиши талабаларининг инновацион ёндашувлар асосида касбий фаолиятидаги креативлигини ривожлантиришда дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш, тикувчилик кўникмаларини шакллантиришга оид ишлаб чиқилган дастурий таълим воситалари, ўқув жараёнида фойдаланишга доир таклифлар “Технология фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 648-сон буйруғи, 522-069 рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг тикувчилик креативлигини ривожлантириш ва уларнинг инновацион касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish