Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянов Умид Насриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фахруддин Али Сафийнинг ижтимоий-фалсафий ва маънавий-ахлоқий қарашлари», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Fal235.
Илмий раҳбар: Жакбаров Муҳаммаджон, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Шодиев Рустам Тохирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фахруддин Али Сафийнинг шахс-жамият-давлат муносабатларида билим ва эътиқод уйғунлигини таъминлаш, муроса маданиятини шакллантиришга оид ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий қарашларининг замонавий шахс шаклланишидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIV-XVI асрлар ислом фалсафаси, объектив идеализмга асосланган тасаввуфнинг ирфоний концепцияси –  изчил объектив монистик таълимотга асосланган Фахруддин Али Сафийнинг асарлари давр дунёвий фанлари, шаръий илмлари, калом ва тасаввуф таълимотларини ўрганишда бирламчи, ишончли илмий манба эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
Али Сафийнинг  Вожиб-ул–вужуд (Аллоҳ борлиғи) билан Мумкин-ул вужуд (Олам борлиғи) таълимоти сабаб ва оқибат диалектикасини намоён этиши, Аллоҳ ва ориф борлиқларининг моҳиятий бирлиги файз, судур – эманация тарзида рўй беришига оид қарашлари калом фалсафаси ва тасаввуф таълимотининг пантеизм ғояси билан мутаносиблиги мантиқий асосланган;
Оламни билиш тўғрисидаги Али Сафий гносеологик қарашларида билишнинг теософик, иррационал усуллари ҳамда рационализм усулларидан унумли фойдалангани, скептицизм ва агностицизмга қаршилиги, шаръий илмлар, «илми ҳол» (тасаввуфий-мистик) ҳамда дунёвий фанлар («юнонлар илми»)нинг мутаносиблигини таъминлашга эришгани илмий асосланган;
Али Сафийнинг жамият ва шахс муносабатларида муросага эришиш, дин ва тасаввуф вакиллари ижтимоий фаол бўлишлари ҳақидаги, ирода эркинлиги тўғрисидаги, маънавият, маърифат, олим ва ориф ҳақидаги ахлоқий таълимоти ҳамда амалий ахлоққа оид принциплари, шунингдек, ижтимоий-ахлоқий қарашлари яхлит, изчил ва мунтазам тарзда таҳлил қилиниши орқали уларнинг замонавий таълим-тарбия тизимидаги ҳал қилувчи ўрни, замонавий баркамол авлодни шакллантиришдаги ижобий аҳамияти илмий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фахруддин Али Сафийнинг ижтимоий-фалсафий ва маънавий-ахлоқий қарашларининг моҳиятини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўрта аср ислом фалсафаси, объектив идеализмга асосланган тасаввуфнинг ирфоний концепцияси –  изчил объектив монистик таълимотга асосланган Фахруддин Али Сафийнинг асарлари ўз даври дунёвий фанлари, шаръий илмлари, калом ва тасаввуф таълимотларини ўрганишда бирламчи, ишончли илмий манба эканлигига оид хулосалардан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан жамоатчилик муҳокамалари ва жамоатчилик мулоқоти тадбирларини ўтказиш ҳамда якунлари бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлган («Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг 2021 йил 11 июндаги 729/21-сон маълумотномаси). Натижада ҳаракат томонидан ўтказилган тадбирлар мазмун-моҳияти ва сифати яхшиланишига эришилган;
Али Сафийнинг  Вожиб-ул–вужуд (Аллоҳ борлиғи) билан Мумкин-ул вужуд (Олам борлиғи) таълимоти сабаб ва оқибат диалектикасини намоён этиши, Аллоҳ ва ориф борлиқларининг моҳиятий бирлиги файз, судур – эманация тарзида рўй беришига оид қарашлари калом фалсафаси ва тасаввуф таълимотининг пантеизм ғояси билан мутаносиблигига оид ғоялардан А-1-149 рақамли “Ўзбекистон фалсафаси тарихи (уч томлик, ўзбек тилида) асарининг II томини тайёрлаш ва нашрдан чиқариш” мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда ҳамда Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси «Хайрли кун» кўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 08 июндаги 01-01/183-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан грант лойиҳасида фойдаланилгани натижасида II томнинг темурийлар даври фалсафий тафаккурига оид ишончли далиллар билан баён этилишига хизмат қилган. Шунингдек, Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси эфирга узатган «Хайрли кун» кўрсатувининг мазмуни илмий асосланган маълумотлар билан бойишига эришилган;
Оламни билиш тўғрисидаги Али Сафий гносеологик қарашларида билишнинг теософик, иррационал усуллари ҳамда рационализм усулларидан унумли фойдалангани, скептицизм ва агностицизмга қаршилиги, шаръий илмлар, «илми ҳол» (тасаввуфий-мистик) ҳамда дунёвий фанлар («юнонлар илми»)нинг мутаносиблигини таъминлашга эришганига оид ғоялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 2019-2020 йилларда ўтқазилган тарғибот тадбирлари режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2021 йил 2 апрелдаги 04-13/624-сон далолатномаси). Натижада, ўтказилган тадбирларнинг мазмун-моҳияти, сифати яхшиланиши ва бойишига эришилган, аллома мероси ҳақидаги билимларнинг кенг халқ оммаси орасида ёйилишига хизмат қилган.
Али Сафийнинг жамият ва шахс муносабатларида муросага эришиш, дин ва тасаввуф вакиллари ижтимоий фаол бўлишлари ҳақидаги, ирода эркинлиги тўғрисидаги, маънавият, маърифат, олим ва ориф ҳақидаги ахлоқий таълимоти ҳамда амалий ахлоққа оид принципларининг замонавий таълим-тарбия тизимидаги аҳамиятига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси фаолияти давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 6 апрелдаги 2-сон маълумотномаси). Натижада, «Терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни» мавзусидаги халқаро видеоконференцияда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish