Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Бахтиёр Эшмурзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): «Электрон ахборот таълим муҳитида ўқувчиларнинг ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларини ривожлантириш методикаси)». 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1105.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03. 
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларини электрон ахборот таълим муҳитида ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологик таълим жараёнида психомоторик таъсир кўрсатиш омилларига (мотивацион, амалий, фаолиятли) устуворлик бериш ҳамда машғулотларни ташкил этишнинг методик таъминоти ва электрон дастурий воситаларидан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларини ривожлантириш босқичлари аниқлаштирилган; 
ўқувчиларда ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган дидактик моделнинг мақсадли, жараёнли ва натижавий блоклари таркибининг техник объект ва технологик жараёнларга мослиги аниқлаштирилган ҳамда электрон ахборот таълим муҳитида ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
технология фанидан ўқув машғулотларида ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини ривожлантиришнинг инновацион методлари (SMART, SMART-портфолио) ва “Technology crafts” Web-сайт технологиясини эффектив жиҳатдан самарали қўллаш ҳамда алгоритмик харитани уч босқичда тузиш асосида тадбиқ этиш механизмлари такомиллаштирилган; 
ўқувчиларнинг электрон ахборот таълим муҳитида ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларининг ривожланганлик даражаси ностандарт топшириқ (тестлар, бошқотирмалар, буюмларнинг технологик хариталари, видео топшириқ ва ҳ.к.)лар асосида баҳоланган ҳамда репродуктив, продуктив ва креатив мезонлар асосида натижалар аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон ахборот таълим муҳитида ўқувчиларнинг ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларини ривожлантириш методикаси бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
технологик таълим жараёнида психомоторик таъсир кўрсатиш омилларига (мотивацион, амалий, фаолиятли) устуворлик бериш хамда жараённи ташкил этишнинг методик таъминоти ва электрон дастурий воситаларидан самарали фойдаланишда ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини такомиллаштиришга оид таклифлар таълим тизимида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ДТСларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар «Технология» фани мазмунини модернизациялаш жараёнида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар мазмунига сингдирилган;
ўқувчиларда ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларни ривожлантиришда дидактик моделнинг мақсадли, жараёнли ва натижавий блоклари таркибини техник объект ва технологик жараёнларга мослигини аниқлаштириш ҳамда электрон ахборот таълим муҳитида таълим бериш методикасини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган. Технология фани ўқув машғулотларида инновацион методлар (SMART, SMART-портфолио) ва “Technology crafts” Web-сайт технологияларини интенсив ва эффектив жиҳатдан самарали қўллаш ҳамда алгоритмик харитани уч босқичда тузиш асосида тадбиқ этиш механизмларини такомиллаштиришга оид тавсиялардан ПЗ-2014-0912150534-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанини мазмунан модернизациялаш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш технологиялари” (2015-2018 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашув ва натижалар ўқувчиларнинг ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларини ривожлантиришнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаган;
ўқувчиларнинг электрон ахборот таълим муҳитида ҳунармандчиликка оид таянч компетенциялари ривожланганлик даражасини ностандарт топшириқ (тестлар, бошқотирмалар, буюмларнинг технологик хариталари, видео топшириқ ва ҳ.к.)лар асосида баҳолаш ҳамда репродуктив, продуктив ва креатив баҳолаш мезонларини аниқлаштиришга оид тавсиялардан 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP рақамли «Олий таълим соҳасидаги потенциални ривожлантириш йўналишидаги PAWER – Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ва тенгликни таъминлаш» (2016-2019 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5574-сон маълумотномаси). Натижада, «Технология» фанини ўқитиш ва электрон ахборот таълим муҳитида ўқувчиларнинг ҳунармандчиликка оид таянч компетенцияларини ривожлантириш методикаси самарадорлигининг ортишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish