Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегимов Одил Тўхтамишовичнинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Ўзбекистон оронимларининг тарихий-лисоний тадқиқи”, 10.00.01-Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2019.4.DSc/Fil187. 
Илмий маслаҳатчи: Жабборов Хўжамурод Жабборович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамиддулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳусанов Нишонбой Абдисатторович, филология фанлари доктори, профессор; Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Жанубий Ўзбекистон материаллари асосида оронимиканинг назарий масалаларини очиб бериш, орографик объектларнинг номланиш тамойилларини, оронимларнинг луғавий-маъновий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
оронимларнинг халқ тарихи,  маданияти,  ижтимоий муносабатларини кўрсатувчи лисоний бирлик сифатидаги фонетик, лексик, семантик ва этимологик  хусусиятлари очиб берилган; 
оронимларнинг юзага келишида нисбийлик, позитивлик, нисбий негативлик тамойилларининг мавжудлиги когнитив ва лексикографик таҳлил  асосида аниқланган;  
оронимларнинг шаклланишида шахс омилининг тутган антропоцентрик ўрни ва концептуал, лингвокогнитив, лингвомаданий аҳамияти аниқланган; 
оронимлар учун мотив  ҳисобланган  ва  луғавий  асос  қилиб  олинган табиий-географик, тарихий-ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ва маданий белги-хусусиятлар ва ҳаракат-ҳолат тушунчалари мавжуд материаллар асосида далилланган; 
ўрганилаётган ҳудуд оронимиясининг бошқа ареаллар билан табиий-географик хусусиятлари ҳақида маълумот берувчи муҳим лисоний манба сифатидаги умумий, қадимийлиги, табиийлиги, турғунлиги ва яшовчанлиги ҳақида маълумот берувчи хусусий жиҳатлари луғавий  материаллар асосида  аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Жанубий Ўзбекистон оронимларининг тарихий-лисоний хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистон халқи маданияти ва маънавиятига таъсир этган омиллар хусусида келтирилган материаллардан миллий маънавий меросга муносабат,  маданият, қадриятлар, халқ оғзаки ижоди, фольклор этнографик анъаналарга ёндашув масалаларига оид таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқиш; маданий соҳага доир атамалар луғатида маданият, маънавият, маданий мерос, қадрият, миллий маданият каби масалаларни изоҳлашда 2007 - 2011 йилларда бажарилган  ОТ-Ф8-211 рақамли “ХХ аср Ўзбекистон маданияти тарихи” номли фундаментал илмий тадқиқот доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 31 июндаги 83-03-2340-сон маълумотномаси). Натижада, халқнинг миллий, этник, ижтимоий-сиёсий, маданий тарихини ҳамда тилнинг тарихий тараққиётини ёритиш масалаларига оид таҳлилий маълумотлар такомиллаштирилган;
миллий маънавий меросга муносабат,  маданият, қадриятлар, халқ оғзаки ижоди, фольклор этнографик анъаналарга ёндашув масалаларига оид таҳлилий маълумотларни ишлаб чиқиш, маданий соҳага доир атамалар луғатида маданият, маънавият, маданий мерос, қадрият, миллий маданият каби масалаларни изоҳлашда 2007 – 2011 йилларда бажарилган  ОТ-Ф8-002 рақамли “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 89-03-498-сон маълумотномаси). Натижада, инсоннинг табиати ва маънавий дунёсининг маҳсули сифатида тилнинг номинатив, коммуникатив, аккумулятив функциялари моҳиятини акс эттиришдаги аҳамияти мукаммалаштирилган; 
оронимлар учун мотив  ҳисобланган  ва  луғавий  асос  қилиб  олинган табиий-географик, тарихий-ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ва маданий белги-хусусиятлар ва ҳаракат-ҳолат тушунчалари мавжуд материаллар асосида далилланишига оид хулосаларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли кун”, “Диёр янгиликлари” ахборот дастурларида, шунингдек, тил ва топонимияга оид кўрсатувларда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 2 февралдаги 66-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар маърифий ва амалий жиҳатдан бойитилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish