Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Раҳимжон Болтабоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасининг Фарғона водийси вилоятлари меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2018.4.DSc/Gr22.
Илмий маслаҳатчи: [Қаюмов Абдуҳаким], география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Камалов Баҳодир Асамович, география фанлари доктори, профессор; Мамадалиева Хафиза Холдаровна, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг Фарғона водийси вилоятларида меҳнат ресурсларининг шаклланиши, ҳудудий жойлашуви, иқтисодиёт тармоқларида тақсимланиши ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона ботиғида шаклланаётган «Водий мегалополиси»нинг иқтисодий географик ривожланиш хусусиятлари (таркиби, шаҳарлар агломерацияси, кўп ядроли саноат районлари) аниқланган ва фанга илк бор «Водий мегалополиси» илмий тушунчаси киритилган;
республикада меҳнат ресурслари концентрацияси юқори бўлган Фарғона водийси вилоятларининг геодемографик районлаштириш картаси яратилган;
Фарғона водийси вилоятларида ер-сув ресурслари билан таъминланганлик даражаси ва индустриал ривожланиш ўртасидаги корреляцион боғлиқлик (R=0,32) асосланган;
аҳолининг меҳнат ва ишлаб чиқариш қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва тармоқлар бўйича меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилган;
БМТнинг Аҳолишунослик бўлими методикаси асосида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси ва меҳнат ресурсларининг 2025-2050 йилларга мўлжалланган прогнози (аҳолининг паст, ўрта, юқори суръатларда ўсиши, туғилишнинг ўзгариши, ўлимнинг қисқариб бориш вариантлари) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасининг Фарғона водийси вилоятларида меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва улардан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона ботиғида урбанизациянинг энг мураккаб шакли шаклланаётгани аниқланган ва фанга илк бор «Водий мегалополиси» илмий тушунчаси киритилган ҳамда уни иқтисодий географик омиллар (аҳолининг транспорт коридорлари атрофида концентрацияси, шаҳарлар агломерацияси, кўп ядроли саноат районлари) асосида янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 01/00-03/15-7369-сон маълумотномаси). Натижада, Андижон ва Фарғона вилоятларида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 101,7-106,3 фоиз ўсишига, ва айни пайтда, қишлоқ хўжалиги ҳиссасини 0,3-0,7 фоиз қисқартиришга, Балиқчи, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида шаҳарлар тизимини ривожлантириш имконини берган; 
меҳнат ресурслари концентрацияси юқори бўлган Фарғона водийси вилоятларининг геодемографик районлаштириш картаси ҳамда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга оид илмий хулосаларидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 26 июлдаги 03-03-1591-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий хулосаларидан географик ахборотлар базасини янгилаш, Ўзбекистон Республикаси Миллий атласининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси», «Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурслари ва аҳоли бандлиги» карталарини лойиҳалаш, Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликларини меҳнат ресурсларининг бандлик даражасига кўра гуруҳлаштириш, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг мавзуга оид карталарини тайёрлаш имконини берган;
ер-сув ресурслари чекланган ва катта демографик потенциалга эга бўлган Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида меҳнат ресурсларини индустриал соҳаларга янада кўпроқ йўналтиришга оид таклифлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 01/00-03/15-7369-сонли маълумотномаси). Натижада, 2018 йилда саноатида банд бўлганлар Андижон вилоятида 0,5 фоизга, Наманган вилоятида 0,4 фоизга кўпайишига эришиш имконини берган;
Фарғона водийси вилоятларида аҳолининг меҳнат ва ишлаб чиқариш қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ҳудудий ва тармоқ таркибини такомиллаштириш механизмидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 01/00-03/15-7369-сонли маълумотномаси). Натижада, 2017 йилда Асака, Хўжаобод ва Улуғнор туманларида тўқимачилик ва агросаноат кластерларини барпо этиш орқали хотин-қизларнинг бандлиги 104,7 фоизга ортган, меҳнат ресурсларининг шартнома асосида хорижий мамлакатларга, жумладан Россия Федерациясига миграцияси 12 фоизга кўпайиш имконини берган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари аҳолиси ва меҳнат ресурсларининг 2025-2050 йилларга мўлжалланган прогноз натижаларидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аҳолини меҳнат билан бандлиги даражасини ошириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 01/00-03/15-7369-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳолини меҳнат билан бандлиги даражасини ошириш стратегиясининг параметрларини ишлаб чиқишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish