Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамеджанова Дилором Исмаилджановнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гепатит В вируси таъсирида сурункали жигар    касалликлари шаклланишининг метаболик ва протеомик жиҳатлари» 14.00.25 - Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib979.
Илмий рахбар: Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт  ходимларининг  касбий  малакасини  ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 ракамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хайбуллина Зарина Руслановна тиббиёт фанлари доктори; Камилов Асомиддин Исхакович тиббиёт фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали гепатит В билан касалланган беморларнинг метаболомик кўрсаткичлари ва периферик қон зардобидаги протеомик жараёнини ҳар томонлама таҳлил қилиш орқали касалликнинг оқибатини башорат қилиш, ҳамда ташхислаш усулларини   муқобиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали гепатит В билан касалланган беморлар қонида оксидловчи стресс ва яллиғланиш жараёнларининг кучайиши хамда антиоксидант хусусиятига эга бўлган аполипопротеин A-IV ишлаб чиқарилишининг пасайиши орасидаги боғлиқлик асосланган;
масс-спектрометрия усули ёрдамида аниқланган зардоб амилоиди А1 ва унинг N-терминал аргинин-қисқартирилган шакли сурункали фаол гепатитнинг ташҳисий маркерлари сифатида исботланган;
сурункали гепатит В билан оғриган беморларда эндоген интоксикация шароитида протеом ўзгариши  қон плазмасида оралиқ метаболизм бирикмаларининг тўпланиши билан асосланган;
жигар касалликлари ривожланиш хавфи бор беморларнинг текширув стандартига протеомик текшириш усулларини киритилиши касаллик асоратларининг ривожланишидаги аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали вирусли гепатит В ташхислашда янги усуллардан фойдаланиш ва босқичма босқич биокимёвий таҳлил асосида олинган илмий натижалар асосида:
сурункали гепатит касалликларида замонавий биокимёвий ташхисот усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Болаларда сурункали гепатит касалликларида замонавий биокимёвий ташхисот усуллари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 8н-р/465-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморлардаги сурункали гепатитда патологик жараённи клиник белгилари пайдо бўлгунга қадар лаборатор таҳлилларда аниқланган текшириш усуллари ҳамда уларни босқичма-босқич биокимёвий текшириш натижалари касалликни эрта ташхислаш ёрдамида асоратларни камайтириш имконини берган;
сурункали вирусли гепатитлар билан оғриган беморларда клиник-патогенетик ва протеомик жиҳатларининг прогностик ахамиятини баҳолашни такомиллаштириш олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан,Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали, Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 майдаги 08-04/4668-сонли хулосаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, ўз вақтида келиб чиқадиган асоратларни олдини олишни муқобиллаштиришга, ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish