Абдужабборов Тохиржон Курбановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Сурункали торвоқнинг турли шаклларини олдини олиш ва даволашнинг гигиеник жиҳатлари», 14.00.07 – Гигиена 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib346.
Илмий раҳбарлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Алимухамедов Дилшод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, Азизов Баҳодир Садикович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали торвоқ билан хасталанган беморлар эрта ташхислаш ва даволашнинг замонавий гигиеник жиҳатларни баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ремиссия даврида иммун тизимнинг гипо- ва гиперфункция калит кўрсаткичларини баҳолашга имкон берувчи иммун тизими тартибсизлигининг формуласи иммун тизими дисбалансининг ушбу ҳолати кузатилган беморларда тавсифловчи CD43+ CD33+ IgА3+ Вл3+ CD83+ Лимф3+ IgЕ1+ IgM1+ IgG1+ ва қайталаниш даврида - IgE3+CD43+ В-лим.3+ IgA3+ IgM3+ CD83+ CD33+ Т-лимф3+ Лимф.3- мавжудлиги асосланган;
маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг биологик ва сенсибилловчи хусусиятлари ҳисобига олган ҳолда гипоаллергенлик хусусиятига эга парҳезни, беморларнинг жинси, ёши, иммун ва овқатланиш статуси, шунингдек, сурункали касалликлар мавжудлигига қараб индивидуал тартиби тавсия қилинганлиги исботланган;
озиқ-овқат маҳсулотларининг аллергенлик хусусиятларининг даражасини инобатга олган ҳолда касалликни олдини олишда илк белгиларга таъсир механизмига мос гигиеник кўникмаларнинг ўрни ва аҳамияти исботланган;
даволашнинг комплекс тизими даволашнинг зўриқиш даврини қисқартириш, шунингдек, субъектив сезишни деярли 2 марта йўқолишига имкон берган ва клиник соғайгнан беморлар сонини ошириш ва ремиссия даврини 1,5-2,5 мартага узайтиришга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали торвоқнинг турли шаклларини олдини олиш ва даволашнинг гигиеник жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
сурункали торвоқни олдини олиш ва даволашда иммунологик белгилар, кўрсаткичлар, қондаги ўзгаришлар ва янги ишлаб чиқарилган пархез таомлар касалликнингг эрта асоратларининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган «Сурункали тарвоқни турли шаклларини олдини олиш ва даволашнинг гигиеник аспектлари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 8н-д/219-сон маълумотномаси). Натижада сурункали таровоқни турли шаклларининг кенг қамровли тарқалишини олдини олиш, эрта ташхислаш, даволаш ва касалликнинг асоратларни олдини олишга қартилган тактикасини танлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
сурункали торвоқнинг турли шаклларини олдини олиш ва даволашнинг гигиеник жиҳатлари ташхислаш ва самарали даволаш ва олдини олишга қаратилган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика санитария эпидемиология осайишталик ва жамаот саломатлиги хизмати маркази Андижон вилояти теританосил касалликлари диспасери амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 августдаги 8н-д/315-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сурункали торвоқнинг турли шаклларини эрта ташхислаш, касалликни самарали даволаш тизимида ўзга хос даволаш тизимини жорий қилиш ва касалликни олдини олишда янги ишлаб чиқилган гипоаллергенлик хусусиятга пархезнинг самарадорлигини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.