Sayt test rejimida ishlamoqda

Тангирова Нодира Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистон товуқсимонлари (Gаlliformes) нинг гельминтлар фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B365.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.В.20.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор; Сафарова Феруза Эргашевна, биология фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон шароитида уй паррандалари ва ёввойи товуқсимонлар эндопаразитларининг тур таркиби, кенг тарқалган доминант турларининг экологияси ва ривожланиш циклларини ўрганиш ҳамда гельминтозларга қарши кураш чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Ўзбекистон ҳудудида уй паррандалари ва ёввойи товуқсимонлар гелминтларининг 3 синфга мансуб 40 тури аниқланган ва 20 тури ўрганилган ҳудуд фаунаси учун янги тур сифатида қайд этилган;
идентификация қилинган гельминтларнинг таксономик таркиби аниқланган ва улар цестодалар (12 тур), трематодалар (9 тур), нематодалар (19 тур) синфларига мансублиги қайд этилган;
кенг тарқалган паразит трематодалар, цестодалар ва нематодаларнинг айрим турларининг экологияси ва ривожланиш цикллари таҳлил қилинган;
Жанубий Ўзбекистон биоценозларида товуқсимон қушлар гельминтларининг ўзаро алмашиниш хусусиятлари асосланган;
товуқсимонлар эндопаразитларига қарши кураш чора-тадбирлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Ўзбекистон товуқсимонларининг (Galliformes) гельминтлар фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уй паррандалари билан ёввойи товуқсимонлар орасида гельминтларнинг алмашиниш қонуниятларига оид илмий натижалар ҳамда паррандаларнинг хавфли гельминтларининг олдини олиш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Сурхондарё вилояти туманларидаги паррандачилик фабрикалари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 02/23-385-сон маълумотномаси). Натижада, паррандаларнинг аскаридиоз ва гетеракидоз касалликлари билан зарарланишининг олди олиниб, умумий касалланиш 20-25% гача пасайтирилиши ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
товуқсимонлар гельминтозларининг олдини олиш ва профилактик чора-тадбирлар бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Сурхондарё вилояти овчилик ва балиқчилик жамияти, Сурхон давлат қўриқхонаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 02–02/8–128-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг Жанубий ҳудудларидаги ёввойи қушлар ва уй паррандалари учун умумий бўлган гельминтларнинг 23 та тури аниқланган, шунингдек, Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги ҳайвонларни турли хил гельминтозлардан сақлаш орқали ушбу ҳудудларнинг экологик ҳолатини барқарорлаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish