Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Жаҳонгир Жўрақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умар Хайём маънавий меросининг фалсафий таҳлили», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fal414. 
Илмий раҳбар: Ҳусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонетлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қобулниёзова Гулчехра Тошпўлатовна, фалсафа фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Умар Хайём таълимотидаги онтологик, гносеологик ва ахлоқий ғояларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда бугунги давр ёшлар тарбиясидаги ўрнини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мутафаккирнинг дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган гуманистик (инсонпарварлик, ҳурфикрлилик, бағрикенглик) ғояларининг ёшларни илм олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳамда баркамоллик руҳида тарбиялашнинг перманент аҳамияти фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
Умар Хайём ижодига илмий-фалсафий ва маънавий-мафкуравий жиҳатдан ёндашиб, маънавий-ахлоқий қарашларининг ёшларда ғоявий-тарбиявий иммунитетни шакллантиришдаги аҳамиятини аниқлаш асосида инсоннинг мутлақ баркамолликка эришиш ғояси, тасаввуфдаги «ақли кулл» тушунчасига ҳамоҳанглиги ирфоний нуқтаи-назардан асосланган;
“Рисола фил-вужуд” асаридаги ахлоқий идеал ғоясининг асл моҳияти (оилада соғлом муҳитни, ёшларни ҳаётга тайёрлашда уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш ва баркамол этиб тарбиялашда дунёвий ва диний илмни уйғунлигини таъминлаш) борлиқни руҳдан, ақлдан ашъёвий борлиққа қараб, сўнгра эса моддийликдан инсон руҳи, ақлига қараб боришининг эманацион назарияга асосланиши далилланган;
“Наврўзнома” асари ва рубоийларидаги “май” тушунчаси “шароб”, “бода”, “ҳамр”, “чоғир”, “роҳ”, “мул”, “мудом”, “саҳбо” сўзлари ёрдамида ифода этилганлиги, унинг руҳий ва заминий муҳаббатга алоқадорлиги экспликация нуқтаи назардан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умар Хайём маънавий меросининг фалсафий моҳиятини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
мутафаккирнинг дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган гуманистик (инсонпарварлик, ҳурфикрлилик, бағрикенглик) ғояларининг ёшларни илм олиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳамда баркамоллик руҳида тарбиялашга оид хулосалари ва янгиликларидан “Фалсафа”, “Диншунослик” фанлари бўйича ўқув дастурларни такомиллаштириш ва ўқитишда, “Истиқболли авлод” марказлари фаолиятини ташкил этишдаги “Дунё ёшлар нигоҳида” грант лойиҳасида, 84-10/1401 рақамли “AIF 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 67-12/168 рақамли “Навқирон Бухоро” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 февралдаги 89-06-199-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим тизимида ўқитиладиган Фалсафа ва Диншунослик каби фанлар мазмунини такомиллаштириш ҳамда ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалиши, мафкуравий иммунитети ва фалсафий мушоҳадасининг шаклланишига эришилган;
Умар Хайём ижодига илмий-фалсафий ва маънавий-мафкуравий жиҳатдан ёндашиб, маънавий-ахлоқий қарашларининг ёшларда ғоявий-тарбиявий иммунитетни шакллантиришдаги аҳамиятини аниқлаш асосида, инсоннинг мутлақ баркамолликка эришиш ғояси, тасаввуфдаги «ақли кулл» тушунчасига ҳамоҳанглигига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор дастурининг 7 боб, 29-бандида ҳамда таълим муасасаларида ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш “Юртим тарихини ўрганаман” мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни сценарийларини тайёрлашда 8 боб, 31-банд “Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!” шиори остида туркум чора-тадбирларни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор дастурининг 1 боб, 2-банд “Оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” вазифаларининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 24 июлдаги 02/07-660-сон маълумотномаси). Натижада, миллий тарбияда Шарқ мутафаккирларининг қарашларини кенг жамоатчилик орасида тарғиботини олиб бориш ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
“Рисола фил-вужуд” асаридаги ахлоқий идеал ғоясининг асл моҳияти (оилада соғлом муҳитни, ёшларни ҳаётга тайёрлашда уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш ва баркамол этиб тарбиялашда дунёвий ва диний илмни уйғунлигини таъминлаш) борлиқни руҳдан, ақлдан ашъёвий борлиққа қараб, сўнгра эса моддийликдан инсон руҳи, ақлига қараб боришига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жамоатчиликни касбий маҳоратини ошириш бўйича методик ўқишларида, каталоглар, альбомлар, илмий-амалий материаллар базасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 07 январдаги 02/08-сон маълумотномаси). Натижада, Умар Хайём маънавий меросининг ўзига хос хусусиятлари, фалсафий, ахлоқий қарашларини янгича назарий-услубий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда таҳлил этишга хизмат қилган;
“Наврўзнома” асари ва рубоийларидаги “май” тушунчаси “шароб”, “бода”, “ҳамр”, “чоғир”, “роҳ”, “мул”, “мудом”, “саҳбо” сўзлари ёрдамида ифода этилганлиги, унинг руҳий ва заминий муҳаббатга алоқадорлигига доир ғоялари ва янгиликларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек”, “Тил-миллат кўзгуси” каби кўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 9 июндаги 1/145-сон маълумотномаси). Натижада, Умар Хайём маънавий меросининг ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, баркамол, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтиришда диссертация илмий хулосалари телетомошабинлар ушбу масалалар юзасидан керакли маълумотларни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish