Sayt test rejimida ishlamoqda

Шертайлақов Ғайрат Мурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped665.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баходир Худойберганович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Мирзахмад Қурбонов, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш мазмуни ва ўқитиш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ностандарт лаборатория ишларини бажаришда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацион, ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаш-тиришнинг дидактик имкониятлари физика фанини амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг ва тўгарак машғулотлари)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажариш компетенциялари тадқиқотчининг ўқув ва методик қўлланмалари асосида (физика фанига мотивация ҳосил қилдириш, ўқувчи фаолиятини креатив ривожлантиришга имкон берувчи замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш, физика ўқитишда қўшимча ностандарт лаборатория ишларини бажариш) ривожлантирилган;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш тизимли-функционал моделининг таш-килий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозаралар, ҳамкорликда ўрганиш, индивидуал, гуруҳларга бўлиниб ностандарт лаборатория ишларини бажариш), когнитив, физика ўқитиш фаолиятига шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида аниқланган;
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган психологик, педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва уларни моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш ва дидактик воситалар (муаммоли лаборатория иши ва ностандарт лаборатория ишларини бажариш) асосида ривожлантиришга оид тажриба-синов натижалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш, тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг ўқув–методик таъминоти, ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятини яратувчи физик билимларни ривожлантиришнинг интерфаол технологиясига оид таклиф ва тавсиялардан “Мактабда физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантириш методикаси” номли ўқув-методик қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 декабрдаги 89-03-4676-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув- методик қўлланма умумтаълим мактаб ўқувчиларида креатив фаолиятни ривожлантиришга эришилган;
ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришнинг психологик-педагогик аспектлари ва физика фанига оид компетенциялар физикадан ностандарт лаборатория ишларини бажаришда “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб–ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, тадқиқотчи томонидан “Ўлчашларнинг физикавий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-t-065 рақамли гувоҳномаси). Натижада, физикадан ностандарт лабортория ишларини бажариш орқали ўқувчи креатив фаолияти ривожлантирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish