Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоирова Гули Ибрагимовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили миллий корпусини яратишнинг назарий ва амалий масалалари”,  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Fil180.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Муҳаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Муҳаммадхон Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университетини.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили миллий корпуси лингвистик базасини шакллантиришнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий корпус разметкасининг SGML/XML тилига асосланган мавжуд стандартлари моделлаштириш йўлларини тартибга солувчи оддий матн, сарлавҳа, шеърий парчага оид қолиплар назарий хулоса асосида далилланган; 
ўзбек тили миллий корпусининг лингвистик базасини тўлдирувчи матнларни тайёрлаш жараёнида матнни олдиндан қайта ишлаш, уни белгилаш, корпусга киришни таъминлаш, уларни тез равишда кўп параметрли қидириш ва статистик ишлов бериш каби босқичлар орқали корпус-менежер тизими ҳамда корпус интерфейсини шакллантириш назарий жиҳатдан асосланган; 
ўзбек тилидаги сўзшаклларни ва лексик бирликларни грамматик тавсифлаш асосида ўзбек тили миллий корпусини яратиш технологияси ҳамда миллий корпусда маълумотларни тақдим этиш тамойиллари назарий жиҳатдан асосланган;
миллий корпусининг яратилиши муносабати билан таълим-тарбия жараёнининг юқори самарали виртуал муҳитини яратиш, компьютер технологиялари воситасида ахборотни қайта ишлаш таҳлиллари асосида универсал имкониятларга эга кичик ҳажмли online лойиҳа яратилган;
ўзбек тили миллий корпусининг лингвистик базасини тўлдирувчи матнларни разметкалаш формати, лексик маълумотни кодлаш талаблари, сўз бирикмаси, қўшма сўз ясалишида лингвистик моделлардан фойдаланиш  имконияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили миллий корпусининг назарий ва амалий жиҳатларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги мақомини ошириш, уни жаҳон мулоқот тили даражасига кўтариш, миллий электрон таълим тармоғи яратилиши муносабати билан таълим-тарбия жараёнининг юқори самарали виртуал муҳитини яратиш асосида масофали электрон таълимни жорий этиш каби хулосалардан А5-037-рақамли «АКТ соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари учун масофавий таълим электрон тизимини ишлаб чиқиш» номли фундаментал лойиҳада (2015-2017) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-763-сон маълумотномаси). Натижада сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш ҳамда ахборот-ресурсларни жорий этиш учун зарур дастурий ҳамда методик таъминотни яратиш бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
маълумотни кодлаш, корпус лингвистик базасини тўлдирувчи матнларни тайёрлаш жараёни босқичлари, корпус разметкасининг мавжуд стандартлари ва технологияларини, моделлаштириш йўлларини тартибга солувчи назарий хулосалардан ОТ-Ф1-002 рақамли «Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари» номли фундаментал лойиҳада (2017-2020 йй.) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-763-сон маълумотномаси). Натижада миллий-маданий меросдан фойдаланиш имконини ошириш мақсадида муайян тилда яратилган оғзаки, ёзма ёдгорликлар, маънавий мерос намуналарини электронлаштириш хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
миллий корпус разметкасининг мавжуд стандартлари ва технологияларини,  моделлаштириш йўлларини тартибга солувчи назарий хулосалар, ўзбек миллий корпуси лингвистик базасини тўлдирувчи матнларни тайёрлаш жараёни босқичларининг амалий қийматини кўрсатиб бериш каби хулосалардан Ф1-ФА-0-13229-рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2012-2016 йй.) фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 21 январдаги 292/1-сон маълумотномаси).  Натижада лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган; 
ўзбек тили миллий корпусини яратиш технологиясининг назарий ва амалий жиҳатдан асосланган «Ўзбек тили миллий корпусини яратишнинг назарий ва амалий масалалари» деб номланган монографиясидан 5А120102 –Лингвистика (ўзбек тилшунослиги) мутахассислиги учун «Корпус лингвистикасига кириш» фани бўйича маъруза ва амалий машғулотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-763-сон маълумотномаси). Натижада корпус учун матнларни тайёрлаш жараёнини тавсифлаш, теглашнинг мавжуд стандартлари ва технологияларини моделлаштириш йўлларини асослашга хизмат қилган;
корпус лингвистикаси ва унга турдош соҳалар атамалари асосида олий таълим тизими 5А120102 – Лингвистика (ўзбек тилшунослиги) мутахассислиги ва соҳа мутахассисларига мўлжалланган «Корпус лингвистикасининг атамалар луғати» (ISBN 978-620-0-61316-5) нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-763-сон маълумотномаси). Натижада йиғилган материаллар асосида ўзбек тили миллий корпусини яратишда ва «Корпус лингвистикаси» курсини ўқитишда мавжуд  257 та сўзни қамраб олувчи ҳамда ўзбек лексикографияси фондини тўлдиришга хизмат қиладиган луғат яратилган;
ўзбек тилидаги матнлар банкини яратиш мезонлари ва лексик бирликларни грамматик тавсифлаш  каби хулосалардан 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) таълим йўналиши талабаларига мўлжалланган «O`zbek tili»  номли дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-763-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили миллий корпуси яратишнинг назарий асослари ишлаб чиқилган;
ўзбек тилида яратилган оғзаки, ёзма ёдгорликлар, маънавий мерос намуналарини электронлаштириш, компьютер технологиялари воситасида ахборотни қайта ишлаш, машина таржимаси, электрон луғатшуносликни ривожлантириш, тезауруслар тузиш, интернет тизимида тил корпусини яратиш каби илмий қарашлардан «Бухоро» телерадиоканалининг «Менга сўз беринг», «Адабий муҳит», «Долзарб мавзу» дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 11 декабрдаги 1-450-сон маълумотномаси). Натижада тилда яратилган оғзаки, ёзма ёдгорликлар, маънавий мерос намуналарини электронлаштириш, миллий тил корпусини яратиш, ўзбек тилини интернет «тушунадиган» тилга айлантириш ҳақидаги маълумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish