Sayt test rejimida ishlamoqda

Саримова Дилдора Соаталиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Малака ошириш тизимида кимё  ўқитувчиларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш компетенцияларини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1671.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.K/T.104.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Элмурадов Бурхон Жураевич, кимё фанлари доктори, профессор;  Суяров Кушарбай Ташбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш тизимида кимё ўқитувчиларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда таълимий, методик ва умумилмий компетенцияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш жараёнида таълим технологиялари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қўйилган (замонавийлик, ахборотлилик, компетенциявий) талаблар асосида педагогларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий-педагогик жиҳатлари асосланган;
малака ошириш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг методик компонентлари ўқитувчиларнинг фаолиятли муносабатини (субъектда фаоллик, мотивация, ўзаро ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантириш) яратиш ҳамда таълимий компонентлар (муаммоли ўрганиш, рефлексив, лойиҳа методи)ни оптималлаштириш модели асосида такомиллаштирилган;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида кимё ўқитувчиларининг компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти (мотивацион, когнитив, креатив ва фаолиятли-рефлексив) босқичларига ва тамойиллари (психологик–педагогик, дидактик, технологик, ташкилий-коммуникатив)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
кимёвий жараёнларни намойиш этиш бўйича таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш  методикаси муҳим (таълимий, методик, умумилмий) компетенцияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида кимё фани ўқитувчиларини ўқитишда кимёвий экспериментни ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
малака ошириш жараёнида таълим технологиялари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қўйилган (замонавийлик, ахборотлилик, компетенциявий) талаблар асосида педагогларда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатлари халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказларида ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 02-02/4-406-сон маълумотномаси). Натижада, кимё ўқитувчилари касбий компетентлигининг ошишига  эришилган;
малака ошириш жараёнида педагоглар ахборот коммуникатив компетентлигини шакллантириш модели ўқитувчиларнинг фаолиятли муносабатини (субъектда фаоллик, мотивация, ўзаро ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантириш) яратиш ҳамда таълимий компонентларни оптималлаштириш асосида махсус (касбга йўналтирилган билимлар ва кўникмалар объектив ва предметли йўналишини акс эттириш) компетенциялари ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 02-02/4-406-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш курсларида таълим самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
малака ошириш курсларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш методик таъминотини такомиллаштириш, кимё ўқитувчилари  компетентлигини ривожлантириш (мотивацион, когнитив, креатив ва фаолиятли-рефлексив) методикаларига устуворлик бериш бўйича тавсиялардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказининг 22 май 2018 йил 02/6-109 сонли маълумотномаси). Натижада, педагогларда таълимий, методик ва умумилмий компетенциялар асосида АКТдан фойдаланиш кўникмаларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатган;
умумилмий (янги билимлар, технологиялар, олинган маълумотларни қайта ишлаш, таҳлилий-умумлаштириш фаолиятига йўналтирилганлик) компетенцияларга таянган ҳолда тайёрланган “Кимё фанини ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш методикаси” номли методик қўлланмаси, “Кимё фани ўқитувчиларининг ижодкорлигини оширишда Flash MX дастуридан фойдаланиш”, “Лаборатория шароитида керакли моддаларни ҳосил қилиш ва ажратиб олиш”, “Кимёвий экспериментни ташкил этиш” электрон таълим ресурси  амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 02-02/4-406-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланмаларнинг яратилиши малака ошириш курслари тингловчиларининг АКТ компетенцияларини ривожлантириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish