Sayt test rejimida ishlamoqda

Обидов Аслиддин Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш фуқаролик жамиятини ривожлантириш омили», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fal100.
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Кушаев Умиджон Рахимович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади конфессиялараро хамжиҳатлик фуқаролик жамиятини ривожлантириш омили эканлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диннинг дизинтеграцион функцияси диний ихтилофлар, тоқатсизликлар, диний тақиблар, диний конфликтлар каби ижтимоий оқибатларда намоён бўлиши ҳамда уларни бартараф этиш, конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалда таъминлашнинг муҳим шарти эканлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
миссионерлик, айрим диний эътиқодлар устун қўйишга уринишнинг диний конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлашда вужудга келадиган салбий таъсирлар, диний эътиқодда намоён бўладиган трансформация ҳолати ва этник, ирқий, сиёсий оқибатлари очиб берилган; 
конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлашда конфессияларнинг диний эътиқод ва дунёвийликнинг уйғунлигига эришиш, миллий ва дунёвий динлараро ҳамжиҳатлик кўринишларининг тарихий шаклланиш босқичлари, уни тушунишда зиддиятли ҳолатлар ва уни бартараф этишнинг жамият маънавий ҳаётидаги социал-психологик ва объекив шарт-шароитлари ҳамда инсоннинг дунёқараши, ёши, қизиқишлари, ҳаётнинг маъноси ҳақидаги тасаввурлари билан боғлиқ омиллари фалсафий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистонда диннинг маърифий жиҳатлари орқали диний бағрикенглик анъаналарини барқарор давом эттиришга дифференциал ёндашув, асрий анъаналарга эга бўлган бағрикенглик муҳитини ривожлантириш, юксак илму-маърифат анъаналари бугунги кунда конфессиялараро соғлом мулоқотни барқарорлаштириш, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини таъминлашга хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда конфессиялараро ҳамжиҳатлик ўрнининг таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
диннинг дизинтеграцион функцияси диний ихтилофлар, тоқатсизликлар, диний тақиблар, диний конфликтлар каби ижтимоий оқибатларда намоён бўлиши ҳамда уларни бартараф этиш, конфессиялараро ҳамжиҳатлик таъминлаш фуқаролик жамиятини қуриш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалда таъминлашнинг муҳим шарти эканлиги оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон мусулмонлар идораси фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2019 йил 8 августдаги 2168-сон маълумотномаси). Натижалардан Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг иш фаолиятида фойдаланилганлиги жума ҳутбаларидаги маърузаларни конфессиялараро ҳамжиҳатлик, диний бағрикенглик ғоялари билан бойитилишига хизмат қилган;
миссионерлик, айрим диний эътиқодлар устун қўйишга уринишнинг диний конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлашда вужудга келадиган салбий таъсири, диний эътиқодда намоён бўладиган трансформация ҳолати ва этник, ирқий, сиёсий оқибатларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси иш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йил 10 майдаги 14-07-950-сон маълумотномаси). Натижалар қўмита фаолиятида миллатлараро муносабатларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамланиши ҳамда фуқароларда диний бағрикенглик дунёқарашини ривожлантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда диннинг маърифий жиҳатлари орқали диний бағрикенглик анъаналарини барқарор давом эттиришга дифференциал ёндашув, асрий анъаналарга эга бўлган бағрикенглик муҳитини ривожлантириш, юксак илму маърифат анъаналари бугунги кунда конфессиялараро соғлом мулоқотни барқарорлаштириш, динийлик ва дунёвийлик мувозанатини таъминлашга хизмат қилишига оид таклиф ва тавсиялардан «Диншунослик» ўқув қўлланмаси тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5564-сон маълумотномаси). Натижаларни амалиётга жорий этилиши «Диншунослик» ўқув қўлланмаси фуқаролик жамиятини ривожлантиришда конфессиялараро ҳамжиҳатликни таъминлаш миллатлараро ҳамжиҳатлик, диний бағрикенглик ғоялари билан бойитилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish