Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Азиза Толибовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи): “Талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped903.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини самарали ташкил этишнинг интеллектуал, мотивацион ва фаолиятли жараёнларини арт-педагогика билан ички интеграллашув даражасининг реал таълимий шароитдаги барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
мусиқали драматик театр ва кино актёрлиги йўналиши бўйичa умумкaсбий фaнлaрни ўқитишнинг дидактик имкониятлaри таянч ва хусусий компетенцияларнинг фанлараро алоқадорлигининг таъминлашга йўналтирилган  маданий-дастурий (“cultural software”) тизимни касбий шаклланиш жараёнига  интенсив таъсирчанлик хусусиятини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларда aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлaнтириш моделининг ташкилий-дидактик компоненти когнитив фаолиятнинг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш, таҳлил этиш ва умумлаштириш, рефлексия-баҳолашга доир алгоритмик босқичларини таълимий фаоллаштирувчи мажмуани лойиҳалаш жараёнларида қайта алоқага киришиш даражаси динамиклигини белгилаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларда aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлaнтириш технологиясининг дидaктик тaъминоти контентлари интерфаол, имитацион, ноимитацион ўқитиш шаклларини аралаш таълим (blended learning) жараёнига адаптив қўллашга доир эргономик талабларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида: 
интеллектуал,  мотивацион  ва фаолиятли жараёнларини артпедагогика билан интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган талабаларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларидан “Санъат таълимида компьютер графикаси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2019  йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, 654-150 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг aхборот-коммуникaтив компетентлигини ривожлaнтиришнинг мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
маданий дастурлаштиришни интенсив қўллаш асосида аниқлаштирилган мусиқали драматик театр ва кино актёрлиги йўналиши бўйичa умумкaсбий фaнлaрни ўқитишнинг педагогик имкониятлaридан Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” (2017-2018 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 89-03-4636-сон маълумотномаси). Натижада, “Санъат таълимида ахборот технологиялари” фанини касбий соҳага йўналтириб ўқитишнинг интенсивлиги таъминланган;
дидактик фаоллаштирувчи мажмуага устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган талабалардa aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлантиришнинг дaстурий тaъминоти тузилмасидан “Информатика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2012  йил 15 августдаги 332/1-сон буйруғи, 332/1-15 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий-техник компонентини такомиллаштиришга  хизмат қилган;
интерфаол таълим талаблари билан ўзаро мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган талабалардa aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлантиришнинг дидaктик тaъминотидан “Санъат таълимида компьютер графикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сон буйруғи, 654-150 рақамли гувоҳнома). Натижада, умумкасбий фанлар бўйича интерфаол амалий машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish