Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Эркин Болтаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек адабий тилида ўзлаштирмалик ва матн», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1542.
Илмий раҳбар: Сафаров Фируз Сулаймонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари  доктори, профессор; Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзлаштирма хабар, ўзлаштирма буйруқ ва ўз¬лаштирма сўроқнинг коммуникатив мақсад категорияси воситалари орасида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек адабий тилида ўзлаштирмалик феъл + -(и)бди, -ади (-йди), -ган, -ган экан, -ган эмиш, -(а)р экан, -(а)р эмиш, -(а)ётган экан, -(а)ётган эмиш, -адиган (-йдиган) экан, -адиган (-йдиган) эмиш, -моқчи экан, -моқчи эмиш, -син экан, -син эмиш каби морфологик воситалар орқали ифодаланиши мисоллар асосида далилланган; 
ўзлаштирмаликни ифодаловчи морфологик воситалар коммуникатив мақсад категорияси аъзоси сифатида ўзлаштирма хабар, ўзлаштирма буйруқ, ўзлаштирма сўроқни билдирувчи гуруҳларга ажралиши фактик материаллар билан исботланган;
ўзлаштирмаликни ифодаловчи морфологик воситаларни бетараф, қулай ойдинлаштирувчи ва таъкидловчи матнда олиб қараш орқали бу воситаларда эшитил¬ганлик маъноси бир хил эмаслиги аниқланган;
ўзбек тилида ўзлаштирмаликни ифодаловчи  морфологик воситаларнинг  ўзлаштирмаликни билдирувчи синтактик воситалар билан ўзганинг фикрини ўзлаштириб баён этиши жиҳатидан ўхшашлиги, морфологик воситаларнинг синтактик воситалардан хабар манбаининг кўрсатилмаслиги ва нутқ феъл-ларининг қўлланмаслиги билан фарқланиши далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабий тилида ўзлаштирмалик ва матн муносабатини таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
ўзбек адабий тилида ўзлаштирмалик феъл + -(и)бди, -ади (-йди),  -ган, -ган экан, -ган эмиш, -(а)р экан, -(а)р эмиш, -(а)ётган экан, -(а)ётган эмиш, -адиган (-йдиган) экан, -адиган (-йдиган) эмиш, -моқчи экан, -моқчи эмиш, -син экан, -син эмиш каби морфологик воситалар орқали ифодаланиши ўқувчи ва талаба ёшларда миллий ғурурни шакллантириши каби назарий хулосалардан «ОТ-Ф1 Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017 ‒ 2020 йй.) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 89-03-133-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳаси миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллан¬тиришда тилга руҳий-ижтимоий ҳодиса сифатида қара¬либ, ўзбек тилини ўзига хос хусусияти асосида ўрганиш ва таълимга татбиқ қилишдан ҳам фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги фикрлар билан бойитилган; 
ўзлаштирмаликни ифодаловчи морфологик воситалар коммуникатив мақсад категорияси аъзоси сифатида ўзлаштирма хабар, ўзлаштирма буйруқ, ўзлаштирма сўроқни билдирувчи гуруҳларга ажралиши ҳақидаги фикрлардан ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2012-2016 йй) фойда¬ланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 89-03-133-сон маълумот¬номаси). Натижада, лойиҳа лексик сўз ясалишига оид илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган; 
ўзлаштирмаликни ифодаловчи морфологик воситаларни бетараф, қулай ойдинлаштирувчи ва таъкидловчи матнда олиб қараш орқали бу воситаларда эшитилганлик маъноси бир хил эмаслиги ҳақидаги илмий қарашлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Долзарб мавзу» кўрсатуви ва Бухоро радиосининг «Кун мавзуси» эшиттириши дастурлари сценарий¬ларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 18 январдаги 71-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек адабий тили синтаксисининг ўзига хос хусусиятини акс эттирувчи ўзлаштирмаликнинг морфологик воситалар билан ифодаланиши, уларнинг уларнинг гап ва микроматн доирасида қўлланиши ҳақидаги маълумотлар томошабинларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишини кучайтирган, радиоканал ижодий жамоасининг ўзбек тили қурилишининг ўзига хос хусусиятига оид билимларининг кенгайишига хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish