Абдуазимова Зарина Амировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув жараёнида экологик ахлоқни шакллантиришга концептуал ёндашув», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (этика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fal119.
Илмий раҳбар: Нурматова Мукарам Аҳмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимуродова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув жараёнида «экологик ахлоқ» тушунчасини моҳиятини, экологик ахлоқ феномени шаклланиши ривожланишини қонуниятлари ва механизмларини фалсафий-ижтимоий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик ахлоқ табиат билан инсон ўртасидаги мувозанатни шакллантирувчи муҳим омил эканлиги ҳамда табиат компонентларига салбий таъсир қилувчи саноатни ривожланиши оқибатидаги техноген ҳамда инсон таъсири натижасидаги антропоген омилларни бартараф этишда виждон, бурч, адолат каби ахлоқий категорияларнинг муҳимлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
табиат билан инсон ўртасидаги уйғунликни таъминлашда экологик танглик, ҳалокатларнинг олдини олишга хизмат қиладиган жамиятнинг ҳар бир аъзосида ахлоқий масъулият, маданиятни ошириш, инсон ўзи ва табиат олдидаги бурчини англай олиш жавобгарлигини ҳис этиш зарурлиги коэволюция ва инвойроментализм каби фалсафий назариялар орқали очиб берилган;
замонавий экологик маданиятга эга шахсни тарбиялашда табиатдаги гўзаллик ва улуғворликнинг намоён бўлиши экологик ахлоқни шакллантиришга таъсир этувчи, экологик дунёқарашни намоён қилувчи, табиатга оқилона муносабатни акс эттирувчи экологик тарбия, экологик таълим, ижтимоий муҳит каби омиллар фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
глобаллашув жараёнида экологик ахлоқни шакллантиришда масъулият тамойилининг инсониятда ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, унинг турли халқларда турли хил кўринишларда шаклланганлиги, ундаги умумийлик ва алоҳидалик, миллий-маданият, миллий мерос ва қадриятлар билан боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув жараёнида экологик ахлоқни шакллантириш, унинг тамойил ва қонуниятларини фалсафий концептуал тарзда ўрганиш ҳамда жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
экологик ахлоқ табиат билан инсон ўртасидаги мувозанатни шакллантирувчи муҳим омил эканлиги ҳамда табиат компонентларига салбий таъсир қилувчи саноатни ривожланиши оқибатидаги техноген ҳамда инсон таъсири натижасидаги антропоген омилларни бартараф этишда виждон, бурч, адолат каби ахлоқий категорияларнинг муҳимлиги борасидаги таклиф ва тавсиялардан «ЭКОСАН» экология ва саломатлик хайрия жамоат фондининг давлат гранти лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган («ЭКОСАН» экология ва саломатлик ҳайрия жамоат фондининг 2020 йил 27 февралдаги 01/1-11-8846-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини экологик ахлоқий муносабатларни шакллантирувчи маънавий мезонлар билан бойишига хизмат қилган;
табиат билан инсон ўртасидаги уйғунликни таъминлашда экологик танглик, ҳалокатларнинг олдини олишга хизмат қиладиган жамиятнинг ҳар бир аъзосида ахлоқий масъулият, маданиятни ошириш, инсон ўзи ва табиат олдидаги бурчини англай олиш жавобгарлигини ҳис этиш зарурлиги коэволюция ва инвойроментализм каби фалсафий назариялар борасидаги хулосалардан «Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнида эстетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида тайёрланган “Эстетика” асосий тушунчалар изоҳли луғати номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 ноябрдаги 89-03-4485-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг эстетик дунёқарашини бойитиш ва мотивациясини оширишга йўналтирилган дидактик, ахлоқий-эстетик, ижтимоий-маънавий меъзонлар изоҳли луғат мазмунини бойитишга хизмат қилган;
замонавий экологик маданиятга эга шахсни тарбиялашда табиатдаги гўзаллик ва улуғворликнинг намоён бўлиши экологик ахлоқни шакллантиришга таъсир этувчи, экологик дунёқарашни намоён қилувчи, табиатга оқилона муносабатни акс эттирувчи асосий таъсир воситаси эканлига ва оиладаги экологик тарбия, экологик таълим, ижтимоий муҳит, билан боғлиқ омиллари бўйича хулосалар Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1059-сон қарорининг «Болаларда атроф муҳит озодалиги, шахсий гигиена, табиатни асраб-авайлашга қаратилган экологик тарбия мазмунидаги «Она-табиатни асрайлик» рукнида тарбиявий роликлар яратилган» V боб 34-банди ижросини таъминлашда диссертация натижаларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 29 августдаги 02/07-735-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар онгига «табиат-шахс-жамият» муносабатларини бошқаришда маънавий-ахлоқий мезонларга амал қилишнинг объектив қонуниятлари сингдирилган.
глобаллашув жараёнида экологик ахлоқни шакллантиришда масъулият тамойилининг инсониятда ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, унинг турли халқларда турли хил кўринишларда шаклланганлиги, ундаги умумийлик ва алоҳидалик, миллий-маданият миллий мерос ва қадриятлар билан боғлиқлиги бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Қишлоқ ҳаёти», «Яшил олам», «Ҳудуд» каби бир қатор теледастурлар ва телерадиоэшиттиришлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2020 йил 24 декабрдаги 04-25-1333-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар онгида табиатга бўлган ахлоқий-маданий муносабатни ривожлантириш ҳамда экологик маданий фаолиятни шакллантиришга хизмат қилган.