Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Фархад Ишкуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси химояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдонлардаги яхшисифат структурали ўзгаришларни эндохирургик даволашдан кейин репродуктив фаолияти реабилитациясининг замонавий жиҳатлари», 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib221.
Илмий маслаҳатчи: Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт института, DSc.04/30.12.2019,Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Джахангир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджиметов Абдугафур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аёлларни эндохирургик даволашдан кейин репродуктив функцияси реабилитация усулларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари сабабли эндохирургик жаррохлик амалиёти ўтказган аёллар қон зардобида эстрадиол ва тестостерон гормонларининг юқори, прогестерон гормонининг паст миқдорда бўлиши аниқланиб, мазкур гормонларнинг жаррохликдан кейин бепуштликни сақланиб қолишидаги ўрни исботланган; 
тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аёлларда тухумдонлар захираси маркерларини қўлланилган эндохирургик жаррохлик тури ва хажмига боғлиқ жаррохликгача ва жаррохликдан 3 ойдан кейин қиёсий таққослаб баҳолашда олинган маълумотлар мазкур аёллар репродуктив фаолиятини тиклашда қийматли кўрсаткичлар эканлиги исботланган;
илк бор тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аёлларда тухумдонлар ва эндометрий ER, AR ва PR рецепторларини иммуногистокимёвий тадқиқотининг бепуштликни ташхислаш, даволаш, касалликлар қайталаниши ҳамда жаррохликдан кейин бепуштликни ривожланишини прогнозлашда самарали усул эканлиги исботланган;
ТПС билан боғлиқ бепушт аёллар тухумдонлар фолликуласи ва деворида ER ва ARнинг юқори, PRнинг паст экспрессияси, ТФК билан боғлиқ бепушт аёллар қобиқ эпителиал ва стромал компонентларида ERнинг юқори, PRнинг паст экспрессияси, мазкур аёллар эндометрий без эпителийси ва стромасида ERнинг юқори, PRнинг паст экспрессия даражасида бўлиши аниқланиб, ушбу рецепторларнинг мазкур касалликлар билан боғлиқ бепуштлик патогенезидаги прогностик аҳамияти исботланган;
илк бор тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аёлларда ER ва PR рецепторларининг стероид гормонлари билан эндометрий қалинлиги ўртасидаги тўғридан тўғри корреляцион алоқадорлик мавжудлиги аниқланиб, мазкур алоқадорлигининг эндометрий рецептивлигини таъминлашдаги ўрни исботланган;
тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аёллар репродуктив функциясини тиклашда, эндохирургик даволашни, ИГК-тадқиқот натижаларини ҳисобга олган ҳолда патогенетик асосланган ва табақалаштирилган комплекс реабилитацияловчи терапия билан биргаликда ўтказилишини мувофиқлиги илмий асосланган ҳамда клиник самарадорлиги қиёсий баҳоланиб исботланган; 
тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аёлларни эндохирургик даволашдан кейин репродуктив функцияси реабилитациясининг тухумдонлар ва эндометрий рецепторларининг ИГК-тадқиқоти натижаларига илмий асосланган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аёлларни ташхислаш, прогнозлаш ва эндохирургик даволашдан кейин репродуктив функцияси реабилитация усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида: 
тухумдонлар поликистоз синдромини ташхислаш ва репродуктив функцияси реабилитациясини янги усулини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган "Тухумдонлар поликистоз синдроми: этиопатогенетик жиҳатлари, эрта ташхислаш, репродуктив функцияси реабилитация усуллари" деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 8н-д/125–сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг  жорий  қилиниши ТПСни ташхислаш ва эндохирургик даволашдан кейин репродуктив фаолияти реабилитацияси самарадорлигини ошириш имконини берган; 
тухумдонлар фолликуляр кисталарини ташхислаш, қайталанишини прогнозлаш, даволаш ва репродуктив функцияси реабилитациясини янги  усулини такомиллаштириш  асосида  ишлаб  чиқилган "Тухумдонлар фолликуляр кисталари: ташхислаш, прогнозлаш, даволашни такомиллаштириш, профилактикаси ва репродуктив функцияси реабилитация усуллари" деб номланган услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 8н-д/125–сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий  қилиниши ТФКни ташхислашда ва эндохирургик даволашдан кейин репродуктив функцияни тиклаш мақсадида гормонал адъювант терапиядан фойдаланишни самарадорлигини яхшилашни ва амалиётда жорий этиш имконини берган;
тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепуштликни ташхислаш, прогнозлаш ва даволашнинг янги усулини такомиллаштириш  асосида ишлаб чиқилган "Тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепуштликни ташхислаш ва даволашда иммуногисткимёвий усул" деб номланган услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 8н-д/125–сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши тухумдонларида яхшисифат структурали ўзгаришлари сабабли эндохирургик жаррохлик амалиётини ўтказган бепушт аёлларнинг репродуктив функцияси реабилитациясига патогенетик асосланган ҳамда табақалаштирилган ўзига хос ёндашувни тавсия этиш имконини берган; 
тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари билан боғлиқ бепушт аёлларни ташхислаш, даволаш ва репродуктив функцияси реабилитациясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шахридаги 4 ва 9–сон туғруқ комплекслари ҳамда Фарғона ва Хоразм вилоятлари перинатал марказлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 8н-д/57–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши ҳомиладор бўлишлар салмоғини 1,7 баробар ортишига, бепуштлик салмоғининг 4,8 баробар қисқаришига, тухумдонлар яхшисифат структурали ўзгаришлари рецидивлари сонини 4,2 баробар камайиши ва даволаш муддатини 1-2 кунгача қисқариши ҳисобига  иқтисодий самарадорликни оширишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish