Sayt test rejimida ishlamoqda

Адизова Дилнавоз Ризоқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кекса ёшли аёлларда сурункали юрак етишмовчилиги кечишининг ўзига хос хусусиятлари» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib 1509.
Илмий раҳбар: Тулабоева Гавхар Мирокборовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01. 
Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Авезов Давлат Курбанбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ва қари ёшдаги аёл беморларда СЮЕнинг клиник ва гемодинамик хусусиятларини ўрганиш ҳамда беморларга "ўз-ўзини бошқариш" ва "ўз-ўзига ёрдам бериш" бўйича ўқитиш усулларини қўллаш ёрдамида давони мақбуллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чап қоринча қон отиш фракцияси сақланган СЮЕ кекса ва қари ёшли беморларга хос хусусият бўлиб, касаллик кечишида ҚД, камқонлик ва депрессия каби клиник ҳолатларнинг салбий таьсир кўрсатувчи омил эканлиги аниқланган; 
сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган кекса ва қари ёшли беморларга  эндотелиаль (eNOS) ва индуцибель (iNOS) NO-синтаза даражалари диссоциацияси хослиги ва бу улардаги тизимли эндотелиал дисфункция ривожланиши асоси эканлиги исботланган;
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда Мориски-Грин шкаласи ёрдамида баҳоланган давога мойиллик кўрсаткичининг турли ёшдаги беморлар гуруҳида ўзига хослиги аниқланган;
сурункали юрак етишмовчилиги билан оғриган кекса ва қари ёшли аёлларда давога мойилликни инобатга олган ҳолда турли дифференцирланган тадбирларни қўллаш орқали бемор хаёт сифати ва функционал ҳолати яхшиланиши, хасталикнинг декомпенсацияси туфайли қайта касалхонага ётқизиш кўрсаткичининг камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кекса ва қари ёшли СЮЕ билан хасталанган аёл беморларни ўқитиш усули самарадорлигини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
СЮЕ билан хасталанган кекса ва қари ёшли аёлларда самарадор даво усулини қўллаш бўйича олингин илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Сурункали юрак етишмовчилигили беморларни “ўз-ўзини даволаш” ва “ўз-ўзини бошқариш” усулида ўқитиш дастури" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-р/608-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома СЮЕ билан хасталанган кекса ва қари ёшли беморларда ўзига хос ёндашув орқали давони мақбуллаштириш имконини берган. кекса ва қари ёшли беморларда ўқитиш усулини қўллаш орқали даво самарадорлиги аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизими амалиётига, жумладан Бухоро шахар 4-сон оилавий поликлиникаси ва Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 июль 08-03/7792- сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларни амалиётга тадбиқ этиш ўқитилган беморлар орасида СЮЕ ФС оғирлашувини камайтириш, оилавий поликлиникага режалаштирилган ташрифлар сонини ошириш ва оилавий поликлиникага режадан ташқари ташрифлар сонини камайтиришга эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish