Хамидов Обиджон Хафизовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг бошқариш механизмини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt35
Илмий маслаҳатчи: Ходиев Баходир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.27.06.2017.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Махкамова Мамлакат Абдукадировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходир Шахриёрович,иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришнинг бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экотуризмнинг бошқариш механизмини такомиллаштириш туризм соҳасини стратегик ривожлантиришнинг муҳим йўналиши эканлиги асослаб берилган;
экотуризмни ривожлантиришни бошқаришнинг атроф-муҳит муҳофазаси, экотуристик хавфсизлик ва назорат стратегиялари ишлаб чиқилган;
экотуризмнинг ресурслар салоҳиятини бошқариш ҳамда самарадорлигини баҳолашнинг балли усули ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланиш йўналишлари тавсия этилган;
Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барча категорияларининг маълум ҳудудини рекреация-экотуристик ҳудудларга ажратиш тавсия этилган, уларнинг имкониятлари ўрганилган ва ривожланиш истиқболлари белгиланган;
мамлакатимизнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларида экологик туризмни ривожлантириш индекси аниқланган, экологик туризмдан олинадиган даромад ҳажмини ошириш орқали экотуризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кўпайтириш имконияти аниқланган;
экологик туризмни ривожлантиришнинг бошқариш механизмларини такомиллаштириш ва унинг миллий иқтисодиётга интеграциялаш йўналишлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
бошқаришнинг стратегияси, тамойиллари ҳамда экотуризмни бошқариш жараёнларини ташкил этишни балл тизимида баҳолаш йўналишлари “Ўзбектуризм” миллий компанияси фаолиятига жорий этилган («Ўзбектуризм» миллий компаниясининг 2016 йил 6 июндаги 01-09928-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш натижасида Угам-Чотқол миллий боғи таркибида экотуризмни бошқариш бўйича бўлим ташкил этилди, мақсадли экотуристик дастурлар ишлаб чиқилди ва миллий боғларда иқтисодий-экологик самарага эришиш йўналишлари белгиланди;
Ўзбекистон МЭТҲларининг барча категорияларида халқаро тажрибага асосан мавжуд ҳудудларнинг 10 фоизини рекреация-экотуризм зонасига ажратиш тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 22 июлдаги РФ-02/10-4389-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизнинг барча иқтисодий минтақалари ва районлари тасарруфидаги МЭТҲларда экотуризмни ривожлантиришга эришилади;
туризм хизматлар бозорини ривожлантиришнинг иқтисодий, ташкилий омилларини ўрганиш, туризм хизмати сифатини ошириш, миллий туристик корхоналар рақобатбардошлигини таъминлаш, экотуристик маҳсулотларга талабни рағбатлантиришга асос яратиш, экологик туризмни бошқаришни иқтисодий-математик моделлаштириш юзасидан билдирилган таклифлар 2007–2011 йилларда бажарилган ОТ-7Ф-130 рақамли «Туризм хизматлар бозорининг ижтимоий-иқтисодий механизмини модернизациялаш» мавзусидаги фундаментал Давлат грантида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 8 ноябрдаги ФТК-0313/756-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар асосида миллий туризм хизматлар бозорини ривожлантиришга ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсири баҳоланди, миллий туризм корхоналари рақобатбардошлигини оширишга эришилди;
минтақа шароитида экотуристик маршрутларни ташкил этиш ва уларнинг ҳудудини кенгайтиришга оид илмий натижалардан ИТД-2-15 «Ўзбекистонда болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини комплекс ривожлантириш муаммолари» лойиҳасида (2012–2014) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 25 октябрдаги ФТК-0613/717-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа Самарқанд вилоятидаги Миронкўл ва Оҳалиқ дам олиш ҳудудларида экотуристик-рекреацион туристик салоҳиятдан кенг фойдаланиш ва хусусан болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини ривожлантиришда табиатни асраб-авайлаш, экологик маданиятни янада юксалтириш ва экотуризмни бошқариш механизмларини янада такомиллаштириш имконини берди.