Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Гулсанам Нематовнанинг

фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари асосида талабаларнинг креативлик қобилиятларини ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Ped18.

Илмий раҳбар: Юзликаева Эльзара Решатовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped26.01.

Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори;  Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: интерфаол таълим методлари ва технологиялари воситасида талабаларда креативлик қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг умумкасбий ва соҳага йўналтирилган когнитив, ижтимоий  компетенцияларга йўналтирилган фаолияти тузилмаси  компонентлари аниқлаштирилган;

интерфаол таълим муҳитида креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик тизими, репродуктив, ижодий-изланиш ва новаторлик босқичлари мазмуни, шунингдек жараён самарадорлигини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикаси ишлаб чиқилган;

олий таълим муассасалари «Педагогика» таълим соҳаси бўйича педагог кадрларининг креатив компетентлигига қўйиладиган умумий малака талаблари такомиллаштирилган;

ташкилий-ижодий ҳамда  интеграцион ёндашув асосида ўқув ва тарбиявий фаолиятни лойиҳалаштириш, интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари воситасида талабаларда креативлик қобилиятларни  ривожлантиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари асосида талабаларнинг креативлик қобилиятларини ривожлантиришга доир тадқиқиот натижалари асосида:

талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантиришга доир таянч, фанлараро ва хусусий компетенциялар «110000-Педагогика»  бакалавриат таълим йўналишининг давлат таълим стандарти («O‘zstandart» агентлиги томонидан  2015 йил 22 июлда тасдиқланиб, 361998-сон рақам билан Давлат рўйхатидан ўтказилган) мазмунига сингдирилган. Натижада талабаларнинг креативлик салоҳиятини ривожлантириш мазмун-моҳияти такомиллаштирилиб,  интерфаол таълим методлари ва  технологиялари воситасида уларда креативлик қобилиятларини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконини берган;

талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик аспектлари, контрсуггестив, тезаурус ва интеракцион омилларини тадқиқ этиш асосида интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари ёрдамида талабаларнинг креативлик қобилиятларини ташхислаш ва ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган ва вазирлик ҳузуридаги таълим муассасалари учун яратилган ўқув-методик адабиётларни мувофиқлаштириш Кенгашининг 2016 йил 19 майдаги 5-сонли баёни билан тасдиқланган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 18 июлдаги 01-02/1-3-227-сон маълумотномаси). Методиканинг жорий этилиши талабалардаги креативлик сифатлари ва креативлик қобилияти,  ўз фаолиятига нисбатан рефлексив ёндашув  кўникмаларини шаклланишига, педагог кадрларда  интерфаол таълим муҳитини яратишга хизмат қилувчи замонавий  компетенцияларнинг ўзлаштирилишига хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги  «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва  педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4732-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш  бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги «Педагогнинг касбий компетентлиги ва креативлиги» модули мазмунини шакллантиришда тадқиқот ғоялари ва эмперик натижаларидан фойдаланилган (ОЎМТВнинг 2016 йил 17 майдаги 89-03-1336-сон маълумотномаси). Мазкур модулнинг жорий этилиши олий таълим муассасалари педагог кадрларининг креатив  фаолияти самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish