Жаббаров Зафаржон Абдукаримовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди чўл тупроқларининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши ва уларнинг рекультивацияси», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/B29.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Анвар Ҳайдарович, биология фанлари доктори; Джуманиязова Гулнора Исмаиловна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди чўл минтақаси тупроқларининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини манбалар бўйича фарқларини ажратиш, биологик тозалаш усулига асосланган рекультивацияни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор чўл минтақасида тарқалган бир неча тупроқ типларининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш манбалари кесимида масофалар, тупроқ қатламлари бўйича фарқлари очиб берилган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган чўл минтақаси тупроқларида органик ва антропоген углерод ҳамда гумус миқдорининг ўзгариши аниқланган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган чўл минтақаси тупроқлари учун MFD-100 Pseudomonas stutzeri, MFD-200 Pseudomonas caryophyllis, MFD-5000 Bacillus subtilis штаммлари биргаликда қўлланилган рекультивация технологияси ишлаб чиқилган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар рекультивациясининг индивидуал омиллари, алгоритми, босқичлари ишлаб чиқилган ҳамда рекультивация жараёнининг даврлаштирилиши яратилган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқларнинг рекультивациясидан сўнг тупроқ унумдорлигининг тикланиш кўрсаткичлари ва коэффицентлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди чўл минтақасининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар рекультивацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
деградацияга учраган тупроқларнинг унумдорлигини тиклаш, ошириш, сақлаш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 4 майдаги 02-05-4172-сон маълумотномаси). Илмий натижалар тупроқ қопламининг нефть маҳсулотларидан тозалаш ва унумдорлигини тиклаш имконини берган;
таркиби бузилган ерларни тиклашда, тупроқ хоссаларини яхшилашда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида тегишли режа-тадбирларни ишлаб чиқишда жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 14 августдаги 03/2-2831-сон маълумотномаси). Илмий натижалар тупроқларнинг кимёвий, физикавий, биологик хоссаларини яхшилаш, кимёвий ифлосланган тупроқларни соғломлаштириш имконини берган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқларнинг рекультивациясида фиторемедиация хусусиятли ўсимликларни қўллаш бўйича олинган натижалар Ф-5-01 «Жанубий-ғарбий Тиён-Шон ўсимликлар қопламининг фитоценетик ва популяцион-экологик қонуниятлари» илмий лойиҳасида (ЎзМУ, 2012–2016 йй.) ўсимликларни фитоценотик ва экологик тавсифлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 14 августдаги ФТА-02-11/477-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши тупроқ хоссаларининг яхшиланишига хизмат қилган.