Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримова Ашурхон Исмоиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «“Ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил воситаларининг лингвопрагматик ва лингвокультурологик хусусиятлари», 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil1157.      
Илмий раҳбар: Шахабиддинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор; Ҳошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: “ҳурмат” семантик майдонини лингвопрагматик ва лингвокультурологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ҳурмат” семантик майдонидаги лисоний ва маданий тафовутлар функционал-семантик жиҳатдан вазиятга оид муносабатлар асосида расмий ва норасмий ҳурмат, оилада ҳурмат, дўстона ҳурмат, қалбаки ҳурмат, кесатиқ/қочириқ орқали ҳурмат, бошлиқ ва раҳбарларга ҳурмат, динга бўлган ҳурмат, тиббиёт соҳасидаги ҳурмат каби лексик-семантик гуруҳларга ажратилган;
“ҳурмат” семантик майдонининг лингвопрагматик ва лингвокультурологик хусусиятлари шаклланишида ижтимоий муносабатнинг ҳал қилувчи аҳамият касб этиши тизимий ҳамда миллатнинг кундалик турмуш тарзи билан узвий боғлиқ вазифавий хусусиятларининг миллий-маданий алоқадорлиги асосида юзага келадиган ҳодиса эканлиги далилланган;
“ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил воситаларининг инсон  нутқ фаолиятининг ажралмас қисми сифатидаги универсал ҳодиса эканлиги ва ўзбек, инглиз, рус тилларида морфологик, лексик, синтактик ва стилистик бирликларнинг реал воқеланиши учун уникал имкониятлар мавжудлиги асосланган;
“ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил воситаларининг морфологик, лексик, синтактик ва стилистик тавсифи расмий ва норасмий лексик-семантик гуруҳлари, ўзига хос турли шакллари ва уларнинг функционал-семантик жиҳатдан вазиятга оид ўзаро муносабатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил воситаларининг лингвопрагматик ва лингвокультурологик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дунё тилларида ҳурмат маъносини ифодалашда ўзига хосликларни қиёслаб аниқлаш, луғатларнинг турли кўринишларида ҳурмат ифодаловчи сўзларни тилшуносликнинг замонавий йўналишлари талқинларида кузатиш, турли лингвомаданият вакилларининг коммуникатив самарадорлигини таъминлаш борасидаги қарашларни шакллантиришда Андижон давлат университетида бажарилган 2012-2014 йилларга мўлжалланган ИТД-1-57 рақамли “Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-03-2267-сон маълумотномаси). Натижада “ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил бирликларининг социолингвистик, психолингвистик хусусиятларини ўрганиш ҳамда лингвокультурологик ва лингвопрагматик талқинларнинг илмий таъминоти мукаммаллаштирилган;
тадқиқот иши натижаларидан Андижон давлат университетида бажарилган 2007-2011 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф8-057 рақамли “Ўзбек тилини системавий тадқиқ этишнинг методологик асослари, метод ва принципларини шакллантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-03-2267-сон маълумотномаси). Натижада “ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил бирликларининг системавий хусусиятларини ўрганиш ҳамда тил бирликлари субстанциал хусусиятларининг прагматик юзага чиқишига доир масалалари далилланган;
тадқиқотга тортилган ҳурмат бирликлари орқали ижтимоий мулоқот, сиёсий-дипломатик муносабатлар ҳамда миллат маданиятини тушуниш, ҳурмат семантик майдонини ифодаловчи тил воситаларининг лингвопрагматик жиҳатдан тадқиқи, икки ёки ундан ортиқ халқнинг ўзаро бир-бирларининг маданияти, менталитети, эътиқоди, анъаналари, қадриятларини кенгроқ англаш нафақат сўзловчига, балки тингловчига нисбатан ҳам таьсир кўрсатиши ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маьрифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таьлим ва тараққиёт”,  “Фан уфқлари”  номли эшиттиришларнинг 2021 йил феврал ва март ойларидаги сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 7 июндаги 04-25-965-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish