Срожидинова Нигора Зайнутдиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдромда артериал гипертензиянинг клиник-патогенетик жиҳатлари ва молекуляр-генетик детерминантлари, фармакотерапия йўллари», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib49.
Илмий маслаҳатчи: Курбанов Равшанбек Давлетович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Кобалава Жанна Давидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гадаев Абдигаффор Гадоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МС таркибида АГнинг клиник-метаболик ўзига хослиги ва молекуляр-генетик жиҳатларини аниқлаш, фармакотерапиянинг оптимал режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник-гемодинамик, метаболик ва молекуляр-генетик текширишлар асосида ўзбек миллатига мансуб эркак беморларда МС таркибида АГ ривожланишининг ўзига хослиги аниқланган;
АБнинг суткалик профили ва ритми бузилишлари билан бирга кечувчи чап қоринча (ЧҚ) ва томирларнинг ремоделланиш жараёнлари ифодаланганлиги ИР ва дислипидемияни ўзига хос тури билан узвий боғлиқлиги асосланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб АГ ва МС эркак беморларда ACE, AGT, AGTR1, AGTR2, CYP11B2, ADRB3, PPARγ, IRS-1 генлари полиморфизмлари тарқалишининг ўзига хослиги аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб эркак беморларда МС таркибида АГ ривожланиш хавфининг молекуляр-генетик белгилари аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб беморларда МС таркибида АГнинг ривожланиши ҳамда ЧҚ ва томирларнинг патологик ремоделланишини ривожланиш хавфининг молекуляр-генетик белгилари кўрсатиб берилган;
АГ ва МС беморларда амлодипинни моксонидин ёки периндоприл билан биргаликда даволашнинг самарадорлиги асослаб берилган;
илк бор ACE, AGT, AGTR1, AGTR2, CYP11B2, ADRB3, PPARγ, IRS-1 генларининг полиморфизмларини ҳисобга олган ҳолда АГ ва МС беморларда амлодипинни моксонидин ёки периндоприл билан биргаликда даволашга бўлган жавобнинг фармакогенетик ўзига хослиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
МС таркибидаги АГнинг молекуляр-генетик жиҳатлари ва фармакотерапиянинг оптимал усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
«Молекулярно-генетические аспекты эссенциальной гипертонии» мавзусидаги монография тасдиқланди ва чоп этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 апрелдаги 84-д/26-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар асосида ўзбек миллатига мансуб АГ беморларда АГнинг молекуляр-генетик детерминантларини аниқлаш касаллик ривожланишига ва нишон аъзоларини шикастланишига мойилликни аниқлашга ҳамда касалликнинг олдини олишга қаратилган даволаш-профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон яратган;
«Метаболический синдром» мавзусида услубий қўлланма ишлаб чиқилиб тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 апрелдаги 84-д/26-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида АГ ва МС компонентларини даволашда ижобий самарага эришилгани, жумладан юрак-қон томир асоратлари ва қандли диабетнинг пайдо бўлишини камайишига олиб келган;
«Метаболик синдромда артериал гипертензияни даволаш» мавзусида услубий тавсиянома ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 апрелдаги 84-д/26-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида МСда АГни даволашда амлодипинни моксонидин билан бирга қўллаш АГ ва МС беморларда АБнинг мақсадли кўрсаткичларига тезроқ эришиши ва ИРни камайтириши аниқланган;
МСда АГнинг молекуляр-генетик детеминантларини, эрта диагностика мезонларини аниқлаш ва фармакотерапияни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази бўлимлари, Наманган вилоят кардиология диспансери иш жараёнига ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг кардиология ва терапия кафедраларининг ўқув жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 апрелдаги 84-д/26-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида МС ва АГни эрта ташхислаш, касалликнинг клиник кечишини, унинг асоратларининг ривожланиш хавфини баҳолаш, даволаш ва олдини олишга самарали ёндашувни аниқлаш имконини берди.