Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботирова Халима Эшмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда аграр соҳа мутахассисларини тайёрлаш жараёни тенденциялари (1991-2015 йиллар, жанубий ҳудудлар мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Tar.606.
Илмий маслаҳатчи: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуродович, тарих фанлари доктори; Мусаев Нуриддин Умурзақович, тарих фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Ўзбекистонда аграр соҳада мутахассислар тайёрлаш жараёнининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ҳамда маданий ҳаёт таъсири туфайли рўй берган ўзгаришларни тарихий манбалар, архив ҳужжатлари, тарихий материаллар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет ҳокимияти даврида жанубий ҳудудларда бошқа минтақалардан кескин фарқ қилган аграр соҳа мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий-маънавий рағбатлантириш ўрнига, “социалистик мусобақалар” ташкил этилиб, “махсус” танлаб олинган “меҳнат ғолиблари” - бригадирлар механизаторлар, муҳандисларни қадрлаш сиёсатини оқибатлари тарихийлик аспектида ёритиб берилган;
минтақада аграр соҳа мутахассисларига ер беришдан мақсад ишсиз бўлиб қолган соҳа ходимларини ҳам кўпроқ иш билан таъминлаш, ходимлар ва ишчи-хизматчилар томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни сотишда енгиллик яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, сотиш, қайта ишлашни ташкил этилганлиги далилланган;
минтақада фермер хўжаликларини ташкил этишда кадрлар танловида хатоликларга йўл қўйилиши оқибатида аграр соҳага мутлақо алоқаси бўлмаган кишилар келиб қолганлиги, банк-молия, савдо-сотиқ ва замонавий бошқарув ишлари бўйича етарлича билим, малака ва тушунчага эга эмаслиги аниқланган;
минтақада аграр соҳа мутахассисларининг турмуш тарзи, ойлик иш ҳақи, уй-жойи, маданий-маиший хизмат кўрсатиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган «Ер тўғрисида»ги, «Кооперация тўғрисида»ги, «Ижара тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларнинг амалга ошириш натижалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон жанубий ҳудудларида аграр соҳа мутахассисларини тайёрлаш тарихини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
совет ҳокимияти даврида жанубий ҳудудларда бошқа минтақалардан кескин фарқ қилган аграр соҳа мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий-маънавий рағбатлантириш ўрнига, “социалистик мусобақалар” ташкил этилиб, “махсус” танлаб олинган “меҳнат ғолиблари” - бригадирлар механизаторлар, муҳандисларни қадрлаш сиёсатини оқибатлари тарихийлик аспектида ёритилишига оид маълумотлардан Ўзбекистон тарихи фанидан «Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги маънавий ва маданий тараққиёт», «Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг жадаллашуви», «Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши», «Жаҳон иқтисодий инқирози ва уни Ўзбекистонда бартараф этиш йўллари», «Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти» мавзуларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 августдаги 89-03-2770-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон тарихининг мустақиллик йиллари билан боғлиқ жиҳатларини очиб беришда хизмат қилган;
минтақада аграр соҳа мутахассисларига ер беришдан мақсад ишсиз бўлиб қолган соҳа ходимларини ҳам кўпроқ иш билан таъминлаш, ходимлар ва ишчи-хизматчилар томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни сотишда енгиллик яратиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, сотиш, қайта ишлашни ташкил этилганлигига оид маълумотлардан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ташкил этилган ўқув курсларида сув хўжалиги раҳбар ва ходимларининг малакаларини оширишда татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 28 августдаги 04/20-2490-сон маълумотномаси). Натижада, сув хўжалиги соҳаси раҳбар ва ходимларнинг касбий малакаларини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish