Нажимов Аманлык Шамшетдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик йилларида қорақалпоқ тилининг ижтимоий-сиёсий лексикасининг ривожланиши», 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil811.
Илмий раҳбар: Альниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Дусимов Зариббай, филология фанлари доктори, профессор; Пирниязова Алима Қудияровна, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тили ижтимоий-сиёсий лексикаси тизимида юз бераётган ўзгаришларни белгилаш ва уларнинг бошқа лексик-семантик гуруҳларга нисбатан умумий ва ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ тили ижтимоий-сиёсий лексикасининг ривожланишида мустақиллик даврида мамлакатимизда рўй берган туб ўзгаришларнинг натижасида кириб келган янги ижтимоий-сиёсий лексема сўзларнинг экстралингвистик омил сифатидаги моҳияти очиб берилган;
мустақиллик йилларида қорақалпоқ тили ижтимоий-сиёсий лексикaсигa ижтимоий омилларнинг таъсири асосида мазкур тармоқ лексикасини пайдо қилувчи сўзларнинг компонентли, қиёсий лексик-семантик гуруҳлари ажратилиб, уларнинг ижтимоий лексикага кириб келиши ва тоифаларга ажратилиб фойдаланилишининг функционал-семантик хусусиятлари очиб берилган;
«ижтимоий-сиёсий лексика» ва «ижтимоий-сиёсий терминология» тушунчалари орасидаги ўзаро муносабатларнинг номутаносиблиги сабабли умумлингвистик ва миллий тилдаги луғавий моҳияти очиб берилган, ижтимоий-сиёсий лексиканинг қорақалпоқ тили луғат таркибида тутган алоҳида ўрни аниқланган;
қорақалпоқ тили ижтимоий-сиёсий лексикaдаги сўз ясалиши яхлит тизим эканлиги мустақиллик даври имтимоий лексикаси тил материаллари асосида исботланган ва янги лексемаларнинг морфологик ва синтактик йўл билан ясалиш усуллари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги ижтимоий-сиёсий лексикани тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ тилидаги ижтимоий-сиёсий лексемаларнинг синхрон аспектдаги яхлит тавсифи ва уларнинг лексик тизимдаги ўрни тўғрисидаги хулосалардан ЎзР ФА ҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР ФА ҚБ ҚГФИТИнинг 2020 йил 25 сентябрдаги 191а/1-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий-сиёсий лексиканинг қорақалпоқ тилидаги сўз ясалишига нисбатан умумий ва фарқли томонларини аниқлашга эришилган;
қорақалпоқ тилидаги ижтимоий-сиёсий лексиканинг тарихий-генетик қатламлари ва сўз маъноларининг кенгайиши тўғрисидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ миллий музейида шоирнинг ҳаёти ва ижоди бўйича адабий-бадиий экскурсия дарсларини ўтказишда ва илмий-амалий анжуманларда маъруза шаклида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 23 сентябрдаги 2-02/1115-сон маълумотномаси). Натижада Бердақ шоирнинг тили ва услубини ўрганиш, ижтимоий-сиёсий сўзларни қўллашдаги ўзига хос хусусиятларини очиб бериш бўйича тавсиялар амалиётга жорий этилган;
қорақалпоқ тилшунослигида ижтимоий-сиёсий лексикaдаги сўз ясалиш усуллари ва уларни тўғри қўллаш амалиёти тўғрисидаги тавсиялардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Эркин фикр» телекўрсатуви ҳамда «Тилга эътибор – элга эътибор» радиоэшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2020 йил 22 сентябрдаги 01-02/178-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликнинг нутқ амалиётида ижтимоий-сиёсий лексемаларни тўғри қўллаш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга эришилган;
қорақалпоқ тили ижтимоий-сиёсий лексикасини пайдо қилувчи лексик-семантик гуруҳларга доир илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-0908165532 «Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилди (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2020 йил 25 сентябрдаги 167-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари она тили ва адабиёти таълимини ривожлантиришда, ушбу соҳада борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг мазмунини такомиллаштиришда амалий ёрдам берган ва ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялашда, миллий ўзликни англашни шакллантиришда самарали хизмат қилган.