Sayt test rejimida ishlamoqda

Суяров Акрам Мусаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида лаборатория ва амалий машғулотларни ташкил этишни мультимедиали технологиялар асосида такомиллаштириш”, 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped.805.
Илмий раҳбар: [Тайлаков Норбек Исакулович], педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06. 
Расмий оппонентлар: Тожиев Мамарежаб, педагогика фанлари доктори, профессор; Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида лаборатория ва амалий машғулотларни ташкил этишни мультимедиали технологиялар асосида такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида лаборатория ва амалий машғулотлар учун мўлжалланган методик қўлланмаларни яратиш таркибини шакллантириш динамик вариантлаш ва гуруҳли таҳрирлаш жараёнига устуворлик бериш орқали асосланган;
информатика фанидан лаборатория ва амалий машғулотларни ташкил этишга қўйиладиган асосий педагогик мезонлар талаба ва ўқитувчи фаолиятини уйғунлаштиришга йўналтирилган аниқлик, изчиллик, теранлик, зарурлик, амалийлик, функционаллик каби дидактик индикаторларни киритиш асосида аниқлаштирилган;
“Информатика ва АТ” фанини узлуксиз ўқитишда лаборатория ва амалий топшириқни автоматик бажаришнинг узвийлашган бошқарувчи, синаб кўрувчи, модeллаштирувчи, шакллантирувчи тизимининг фанга оид компетенцияларни ривожлантириш имкониятлари фаолиятли ёндашув асосида кенгайтирилган;
лаборатория ва амалий машғулотларни мультимедиали технологиялар асосида ташкил қилиш жараёни моделини ишлаб чиқиш асосида “Ахборот технологиялари” фанидан табақалаштириш, индивидуаллаштириш,  визуаллаштириш ва фанлараро боғлиқлик тамойиллари сингдирилган мультимедиали дарслик яратилган ҳамда ундан таълим жараёнида фойдаланиш самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Олий таълим муассасасаларида лаборатория ва амалий машғулотлари учун мультимедиали ўқитиш тизимларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
лаборатория ва амалий топшириқни автоматик бажаришнинг узвийлашган тизими (бошқарувчи, синаб кўрувчи, модeллаштирувчи, шакллантирувчи, практикум), информатика фанини узлуксиз ўқитиш таснифи ва фанга оид компетенциялар моҳияти, мультимедиали технологиялар асосида машғулотларни ташкил қилиш жараёни модели, мультимедиали дарслик яратиш ва ундан таълим жараёнида фойдаланишга оид тавсиялардан 2014-2017 йилларда амалга оширилган ПЗ-2014-0906164153-сон “Илмий-педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқитувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-523- сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасасаларида амалий ва лаборатория машғулотлари учун мультимедиали ўқитиш тизимларини яратиш ва ундан фойдаланиш тизими такомиллаштиришга хизмат қилган; 
олий таълим муассасаларида лаборатория ва амалий машғулотлар учун мўлжалланган методик қўлланмаларни яратиш босқичлари таркиби, ўқув мазмунини шакллантиришда динамик вариантлаш ва гуруҳли таҳрирлаш жараёнига оид таклифлари 5130100 – Математика,  5140200 – “Физика”, 5140400 –  “Астрономия”, 5630100 – “Биология”, 5140300 – “Механика”, 5110700 – “Бошланғич таълим” бакалавр таълим йўналишларида тажриба синовдан ўтказилган ва амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 сентябрдаги 89-03-3449- сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасасаларида лаборатория ва амалий машғулотлари бўйича талабаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга ва таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
информатика фанидан лаборатория ва амалий машғулотларни ташкил этишга қўйиладиган асосий педагогик талаблар, топшириқ мезонлари  (аниқлик, изчиллик, теранлик, зарурлик, чекланганлик, амалийлик каби) бўйича мезонлар талаба ва ўқитувчи фаолиятини уйғунлаштиришга йўналтирилган дидактик баҳолаш индикаторларини ажратишга оид таклифлари “Ахборот технологиялари» фанидан амалиёт” ва “Дастурлаш тиллари асосида математик масалаларни ечиш” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 89-03-921- сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланмалар ва электрон қўлланма талабаларда ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш компетенцияларни шакллантириш жараёнини, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish