Sayt test rejimida ishlamoqda

Марозиқов Акмал Абдурашидовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилоятида тадбиркорликнинг шаклланиши ва ривожланиши” (1991 – 2020 йй), 07.00.01. — Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar283. 
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04. 
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуриддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Шавкат Муҳаммадалиевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йиллари Ўзбекистон, хусусан Фарғона вилоятида тадбиркорликка яратилган шароитлар, кичик бизнесни ривожланиши, ташкилий асослари, натижаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш дастлаб хусусийлаш-тириш ҳамда кичик мулкдорлар синфини шакллантириш, иқтисодиётга хусусий капитални жалб қилиб, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш, тадбиркорлик соҳасини эркинлаштириш, меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш, тадбиркорлик улушининг кўпайиб боришига эришиш, қўлга киритилган тажрибани холис баҳолаб, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш каби беш босқични босиб ўтганлиги аниқланган; 
Фарғона вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудда шаклланган маҳаллий хусусиятлар - демографик жараёнлар, урбанизация жараёнлари, табиий бойликлар, қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва меҳнат ресурслари мавжудлиги ҳамда қадимдан ривож топган, ўзига хос мактаб яратган деҳқончилик маданияти билан боғлиқ эканлиги аниқланган; 
мустақиллик йиллари Фарғона вилояти аграр тармоғи тадбиркорликнинг бир йўналиши сифатида шаклланганлиги, бу борада бир неча юз йиллик тажрибаларни қўллаган ҳолда ерга ишлов бериш ва ундан фойдаланиш билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг деярли 50 фоизини аҳоли шахсий ёрдамчи хўжаликлари етиштирганлиги, бу асосий озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришдаги барқарорликни сақлаб қолишга хизмат қилаётганлиги исботланган;
мустақилликнинг илк йилларида вилоятда маҳаллий хусусиятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқарувчи ёрдамчи хўжаликлар шаклида тикувчилик, текстиль, қурувчилик цехлари очилганлиги, савдо-сотиқ билан шуғулланувчи тадбиркорлар ортиб борганлиги, улар баъзи маъмурий тўсиқларга дуч келганлиги сабабли самарадорликни талаб даражасида таъминлашга имкон бўлмаганлиги далилланган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йиллари Фарғона вилоятида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг шаклланиши ва ривожланиши, ташкилий асослари борасида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқотлар натижаси асосида: 
мустақиллик йиллари тадбиркорлик, хусусан, фермер хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳолини энг аввало маҳаллий озиқ-овқат маҳсу-лотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ва уларнинг натижалари ҳақидаги маълу-мотлардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Вилоят кенгаши билан ҳамкорликда вилоятнинг Фурқат, Ўзбекистон, Боғдод, туманларидаги мактабларда ўтка-зилган “Тадбиркорлик ёшлар нигоҳида”, “Тадбиркорлик ва ёшлар” мавзула-ридаги давра суҳбатларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 10 сентябрдаги 04-13/2307-сон маълу-мотномаси). Натижада ёшларда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумотларга эга бўлишига имкон берган. 
мустақилликнинг дастлабки йиллари Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Бувайда, Бешариқ, Қува ва Тошлоқ туманларидаги хўжаликларда ғишт цехи, тикувчилик, оҳак, қандолатчилик, кулолчилик, гилам тўқиш, дурадгорчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги, бу цехларда кўплаб аҳолининг иш билан таъминланганлиги, ўтган йиллар мобайнида Фарғона вилоятининг Қўқон, Қува, Фарғона каби шаҳарларида, Тошлоқ, Бешариқ каби туманларда экспорт ҳажмларининг ошиб борганлиги ҳақидаги маълумотлар орқали вилоятда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга яратилган имкониятлар ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг чора-тадбирлар режаси ҳамда дастурларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 23 сентябрдаги 7/05-16-8324-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилоятининг Қўқон, Қува, Фарғона шаҳарларида, вилоятнинг Тошлоқ, Бешариқ туманлариларидаги тадбиркорларнинг мурожатномаларни ҳал қилишда, тадбиркорларга вилоятнинг тарихий-географик жойлашуви бу ерларда қадимдан деҳқончилик маданиятининг шаклланишида муҳим рол ўйнаганлиги, тарихий тажриба бугунги шароитлардан келиб чиқиб, тадбир-корлик, деҳқончилик анаъаналарини давом эттиришда муҳим омил бўлаёт-ганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган; 
Фарғона вилоятида олиб борилган ислоҳотлар давомида вилоятнинг деярли барча туманларида мева-сабзавот етиштириш даражаси юқорилиги, мавжуд деҳқон хўжаликларининг асосан нотехник экинлар экиши, фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигида тадбиркорликнинг ривожланишига асос бўлиши ҳамда аҳоли бандлиги ошиб боришига имкон яратиши каби натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 27 октябрдаги 02-40-1013-сон маълумотномаси). Бу телетомошабинларда Фарғона вилоятининг имкониятлари, республиканинг бошқа вилоятлари қаторида деҳқончилик, хусусан мева-сабзавот етиштиришдаги ўрни ҳамда Ўзбекистоннинг хорижга чиқараётган маҳсулотлари ва дунё давлатлари орасидаги ўрнини белгилашда вилоятнинг қўшган хиссаси ҳақида маълумотларга эга бўлишига имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish