Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонтурдиев Нурали Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурхондарё этнографизмларининг лексикографик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fil1025.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.91.02. 
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё аҳолиси нутқида учрайдиган этнографик бирликлар луғатда берилишининг назарий асосларини такомиллаштириш ва “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да этнолексика кўламини кенгайтиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
М.Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асаридан XX аср бошларигача бўлган даврга мансуб тарихий луғатларда акс этган этномаданий лексик қатлам лексикографик аспектда аниқланиб, этнографизмларни беришнинг маъновий, мавзуий меъёрлари далилланган; 
этнографик мавзуий изоҳли луғат учун сўз танлашнинг луғат тузилиши ва структурасини характерлайдиган таркибий, ҳар қандай этнографик луғат этник ўтмишни тавсифловчи манба эканлигини кўрсатувчи тарихий, этнографизмларнинг туркумий хослигини намоён қилувчи грамматик ҳамда этнографик луғатнинг миллий орфография тамойилларига уйғунлигини таъминловчи имловий мезонлари ишлаб чиқилган;
этнографизмларнинг этимологик, семантик, статистик, структур, қиёсий таҳлили асосида уларни изоҳли луғатларда беришнинг бош сўз, сўзлик мақоласи, этнографизмлар омонимияси ва полисемантиклиги каби лексикографик тамойиллари белгиланган;
Сурхондарё этнолексемалари илк бор идеографик луғат шаклида моддий-маданий, маънавий ва ижтимоий этнографизмлар каби мавзуий гуруҳларга ажратилиб, оламнинг миллий лисоний тасвири хусусиятлари воҳа этнолисоний тасвири мисолида этнографизмлар воситасида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё аҳолиси нутқида учрайдиган этнографик лексик қатламни этнолингвистик тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
этнолексемаларнинг ясалиши, вазифавий-маъновий, тузилиш хусусиятлари, этнографизмлар шаклдошлиги ва маъно ифодалашига оид илмий хулосалардан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” (“Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке”) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳанинг этнолексемалар ясалиши, уларнинг кўпмаънолилик хусусиятларини очиб бериш қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 10 сентябрдаги 168/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида мураккаб таркибли лексемаларнинг ясалишида эътибордан четда қолиб кетаётган миллий этнографик характердаги бирикмалар салмоғи сезиларли даражада яхшиланган; 
этнографизмларнинг этнолингвистик, этимологик, маъновий, статистик ва тузилишининг қиёсий таҳлили асосидаги илмий хулосаларидан ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳанинг мақолларнинг этимологик, лингвомаданий хусусиятларини асослаш қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 10 сентябрдаги 168/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида миллий маданий қадриятлар билан боғлиқ диалектал-этнографик мақолларнинг сифат ва миқдор жиҳатдан янгиланишида ижобий самара берган;
ўзбек тили этнографик бирликларнинг маъно кўлами ва луғатларда берилиши, уларнинг назарий ва амалий муаммоларини ёритишдан олинган хулосалардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия этилган “Ҳозирги ўзбек тили” (Б.Менглиев, “Тафаккур бўстони”, 2018 йил) дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-4499-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили лексикасини мавзуий-тематик гуруҳларга ажратиш ва лексикографик тавсифлаш билан боғлиқ назарий фикрларнинг этномаданий лексика билан бойитиш даражаси ортган; 
Сурхондарё аҳолиси нутқидаги этнографик бирликлар ва уларнинг тематикаси, лингвокультурологик хусусиятларига доир материаллар асосида Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси дастурларидан ўрин олган “Маънавият – қалб кўзгуси” кўрсатувида чиқиш қилинган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2020 йил 15 октябрдаги 01-15/787-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларда аҳоли нутқида сақланиб қолган ва аста-секин унут бўлаётган этнографик, этнографик-диалектал лексик бирликлар ва маросимларнинг тарғиботига эътибор кучайган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish