Газиев Шукуржон Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самбочиларнинг спорт такомиллашуви босқичидаги машғулот воситалари ва юкламаларини оптималлаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped1446.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович педагогика фанлари доктори, профессор; Пулатов Фазлиддин Мухиддинович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт такомиллашуви босқичидаги малакали самбочиларнинг махсус тайёргарлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт такомиллашуви босқичидаги малакали самбочиларнинг мусобақа юкламаларини машғулот жараёнига йўналтириш мақсадида яратилган “Умумий тайёргарлик модули” юқори даражада таъсир кўрсатувчи машғулот воситаларини танлаш ва умумий тайёргарлик кунига йўналтириш ҳисобига уларнинг тезкор-куч сифатлари такомиллаштирилган;
спорт такомиллашуви босқичидаги малакали самбочиларнинг техник-тактик кўникмаларни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган “Махсус тайёргарлик модули” асосида самбочиларнинг усулларни бажариш самарадорлигини мусобақа фаолиятига мослаштириш эвазига беллашувлар вақтида тож усулларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
спорт такомиллашуви босқичидаги малакали самбочиларнинг мусобақа жараёнидаги беллашувларда қўлланиладиган техник-тактик ҳаракатларни такомиллаштириш орқали “Махсус чидамкорлик модули” бўйича самбочиларнинг мусобақа олди босқичини коррекциялаш ҳисобига техник-тактик усулларини бажариш маҳорати такомиллаштирилган;
спорт такомиллашуви босқичидаги малакали самбочиларни мусобақа фаолиятига тайёрлаш учун беллашувларда заҳира имкониятларини рационал тақсимлаш ҳисобига самбочилар учун янги “Беш поғонали тайёрлаш тизими” ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали самбочилар орасида умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни ошириш учун ишлаб чиқилган методика бўйича олиб борилган экспериментал ишлар асосида:
18-20 ёшдаги малакали самбочиларининг ўқув-машғулот жараёнида умумий жисмоний тайёргарлигини ошириш учун «Умумий тайёргарлик модули» “Повышение спортивного педагогического мастерства (по самбо)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғига, 237-264 рақамли гувоҳнома). Натижада, жисмоний тайёргарликнинг умумий даражаси 12,8 фоизга ўсди, шу жумладан: 100 метрга югуриш вақти 3,4 фоизга, 1000 метрга югуриш вақти 4,8 фоизга, 30 сонияда усулга тезликда бурилишлар сони 2,9% га, 30 сонияда тезликка усул бажариш сони 2,5% га, 5 метрлик арқонга чиқиб тушиш вақти 1,4 фоизга тезлаштирган, 30 сонияда тезликда олдинга умбалоқ ошиш сони 2,7% га ошган;
спорт такомиллашуви босқичидаги малакали самбочиларнинг мусобақа юкламаларини машғулот жараёнига йўналтириш мақсадида яратилган “Умумий тайёргарлик модули” юқори даражада таъсир кўрсатувчи машғулот воситаларини танлаш ва умумий тайёргарлик кунига йўналтириш ҳисобига уларнинг тезкор-куч сифатлари такомиллаштирилганлиги юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳузуридаги «ДИНАМО» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига жалб қилинган самбочиларнинг ўқув-машғулот жараёнига «Махсус тайёргарлик модули» жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 2020 йил 28 августдаги 02-07-08-2319-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси МГ қошидаги “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг 2020 йил 20 августдаги далолатномаси). Натижада самбочиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик даражаси 12,8 фоизга ўсган;
спорт такомиллашуви босқичидаги малакали самбочиларни мусобақа фаолиятига тайёрлаш учун беллашувларда заҳира имкониятларини рационал тақсимлаш мақсадида «Махсус чидамкорлик модули» Тошкент шаҳри “Жар ССК”да шуғулланувчи самбочиларнинг ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги “Жар” спорт-соғломлаштириш комплексининг 2020 йил 20 августдаги далолатномаси). Натижада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг самбо йўналишида таҳсил олувчи малакали самбочиларнинг 30 сонияда тезликка усулга бурилишлар сони 3,7 фоизга, 30 сонияда тезликка усулга ташлашлар сони эса 13,04 фоизга ошган;
Ўзбекистон Самбо Ассоциацияси раҳбарлигида Тошкент шаҳрида шуғулланиб келаётган 18-20 ёшдаги юқори малакали самбочиларнинг ўқув-машғулот дастурига «Беш поғонали тайёрлаш тизими» жорий этилган (Ўзбекистон Самбо Ассоцациясининг 2020 йил 20 августдаги далолатномаси). Натижада, самбочиларнинг усулга бурилишлар сони ва самарадорлиги 7 фоизга, муваффақиятли усуллар сони эса 6,1 фоизга ошган.