Sayt test rejimida ishlamoqda

Палимбетова Малика Жанабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик даври қорақалпоқ драматургияси (ғоя-тематика, жанрлар, образлар)», 10.00.12 − Қорақалпоқ адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil641.
Илмий раҳбар: Жаримбетов Қурбонбай Қудайназарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Бекбергенова Зияда, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Казакбаев Сарсенбай, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври қорақалпоқ драматургиясининг ғоявий-мавзувий йўналишларини, жанр хусусиятини аниқлаш, образлар тизими ва бадиийлиги масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1991-2020 йиллардаги нашрдан чиққан драматик асарларнинг ғоявий-тематикаси (миллий ва умуминсонийлик ғоялари, мустақиллик ғоялари), жанр хусусиятлари, тарихий шахсларнинг образлари, янги давр қаҳрамонларининг характери ва психологиясини ёритишдаги муаллифларнинг бадиий-эстетик ва услубий жиҳатдан янгича ёндашувлари очиб берилган; 
театрда қўйилган, лекин, нашр этилмаган драматик асарларнинг ҳозирги давр муаммоларини кўрсатувчи, юбилейларга мўлжалланган, муайян тарихий саналарга алоқадор ғоявий-тематик йўналишлари очиб берилган; фольклор-этнографик мотивлар, тарихий, хроникал сюжетлар сингари бадиий-эстетик хусусиятлари ва фольклор қаҳрамонлари, тарихий шахс ҳамда типик образлар орқали исботлаб берилган; 
мустақиллик даврида яратилган тарихий драматик асарларда тарихий воқеликнинг бадиий ҳақиқатга айланиши, сюжетда тарихий воқеаларни ёритишда тарихий ва бадиий тўқима сюжетларига фалсафий тус берилиши каби янги ёндашувлар, композиция, драмада тарихий шахслар сиймосининг тарихий манбаларга асосланган умумлашма типи яратилганлиги аниқланган; 
қорақалпоқ драматургиясидаги бадиий тил воситалари монолог, диалог, реплика, ремарка ва мимик-пантомимик ҳаракатлар, имо-ишоралар, нутқ услублари, туш мотиви каби образ яратиш усулларининг қаҳрамон характерини (маънавий ҳолатини, портретини, индивидуал психологиясини) очиб беришдаги бадиийлик, услубий-функционал хусусиятлар далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври қорақалпоқ драматургиясининг ғоявий йўналишини, жанри хусусиятларини, образлар тизимини ўрганиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
бу даврда яратилган драматик асарларнинг ғоявий-тематикаси, жанр хусусиятлари, қаҳрамон характерини яратишдаги бадиий изланишларга боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилаётган ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 12 январ 17.01/03-сон маълумотномаси). Натижада истиқлол даври қорақалпоқ драматургияси масалалари бўйича ғоявий-мавзувий қирралар, жанр хусусиятлари янада ойдинлаштирилган;  
қорақалпоқ ёзувчи-драматурглари, жумладан, Т.Қайипбергенов, Т.Алланазаров, А.Уталиев, К.Алламбергенов, М.Низановларнинг адабий меросининг миллий ўзликни англашдаги аҳамияти ва улар яратган образларнинг ёш авлод маънавий оламини бойитишга доир илмий хулосалардан «Қорақалпоғистон» телерадиокомпаниясининг «Адабиёт ва давр», «Сўнмас юлдузлар», «Адабий портрет», «Тарихий шахслар», «Ёшлар учун», «Мерос» номли телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини тайёрлашда тадқиқотчининг назарий хулосаларидан фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 31 мартдаги 01-02/1079-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар илмий жиҳатдан бойитилиб, унутилиб бораётган миллий урф-одатлар, қадриятлар кенг оммага ҳавола этилган;
буюк адибларимизнинг ҳаёти ҳақида ёзилган драма асарларидан, жумладан, Т.Қайипбергеновнинг «Саҳро булбули», Қ.Матмуродовнинг «Бердақ», М.Низановнинг «Бердақ», «Зийуар», «Аязий» каби тарихий драматик асарларига доир  илмий хулосалардан Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Бердақ миллий музейида ўтказилган классик шоирларимиз Бердақ Қарғабой ўғли, Ажиниёз Қосибой ўғли, улуғ шоир И.Юсуповларнинг ҳаёти ва ижодига доир илмий-амалий анжуманларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 31 мартдаги 2-03/666-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот тавсиялари истиқлол давридаги қорақалпоқ драматургиясида халқимиз миллий қадриятларининг акс этиши, яратилган саҳна асарларининг бадиийлиги, мавзулар ранг-баранглиги, ғоявий йўналишини аниқлаб берган; 
улуғ шоирларимиз Бердақ Қарғабой ўғлининг (2018 йил ноябр ойида), И.Юсуповларнинг (2019 йил май ойида) ҳаётини кенг ёритиб берган бадиий-драматик асарларга оид илмий хулосалардан театрда ўтказилган адибларнинг ҳаёти ва ижодига доир анъанавий, оммавий тадбирларнинг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, 2021 йил 6 апрелдаги 104-сон маълумотномаси). Натижада қоракалпоқ театри ва драматургиясининг ўз-ора боғлиқлиги мониторинг методи ёрдамида олиб борилган тадқиқотлардан келиб чиққан илмий-назарий хулосалар билан бойитилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish