Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекниязов Берикбай Коздибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон қозоқлари тилидаги соматик фразеологизмларнинг лингвомаданий таҳлили» 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (қозоқ тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil1356.
Илмий раҳбар: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Ескеева Мағрипа Қайнарбай қизи филология фанлари доктори, профессор; Диланов Бекмурза Гулимбетович филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида яшаётган қозоқлар тили материаллари асосида соматик фразеологизмлар, уларнинг лексик-семантик, концептуал, лексик-мавзувий хусусиятларини аниқлаш, тиллараро ўзаро таъсир тарихий босқичларининг диалектал, контактологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоғистонлик қозоқлар тилида фаол қўлланиладиган соматик фразеологизмларнинг бошқа туркий тиллардан ажралиб турувчи лингвомаданий, жонли сўзлашув тилига хос когнитив, айрим соматик бирликларнинг концептуал, ментал маданий турмушига оид парадигматик, мавзуий ва лексик-семантик хусусиятлари очиб берилган;
диалектал соматик фразеологизмларнинг Қорақалпоғистонда истиқомат қилаётган маҳаллий қозоқлар жонли сўзлашув тилида қўлланилишидаги асрлар давомида шаклланган ўзига хос структур таҳлил ва семантик-прагматик, қозоқларнинг изоглоссага учраган миллий-маданий ва миллий қадриятлари билан боғлиқ этнографик хусусиятлари қозоқ адабий тилига оид материаллар орқали далилланган;
қорақалпоғистонлик қозоқлар тили оралиқ диалект эканлиги соматик фразеологизмларни бошқа диалектлар билан ҳам қиёслаш асосида очиб берилган, инсон тана аъзолари билан боғлиқ соматик фраземаларнинг ўз семантик майдонига эга эканлиги, эмоционал-экспрессив ифодаси, қорақалпоқ адабий тили ва диалектларидаги соматик фразеологизмлардан маъно жиҳатдан бевосита фарқланиши аниқланган;
диалектал соматик фразеологизмларнинг концептуал белгиларини аниқлаш, бундай фразеологик бирликларни мавзувий гуруҳларга ажратиш орқали денотатив ва коннотатив ҳамда Қорақалпоғистондаги қозоқ шеваларининг лингвомаданий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон қозоқлари тилидаги соматик фразеологизмларнинг лингвомаданий таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
Қорақалпоғистон қозоқлари тилидаги соматик фразеологизмларни мавзувий гуруҳларга ажратиш билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги (2012-2016 йй.) ФА-Ф1-Г003-сон фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА ҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 15 февралдаги 32/1-сон маълумотномаси). Натижада диалектал соматик фразеологизмларни лингвомаданий аспектда янгича тадқиқ қилишда манба сифатида асос бўлган.
Қорақалпоғистон Республикасидаги қозоқлар тилида инсон тана аъзолари билан боғлиқ номлар ва соматик фразеологизмларни лингвомаданий жиҳатдан аниқлаш бўйича хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида кўргазма ва экскурсия дарсларини ўтишда  фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2021 йил 16 мартдаги 145-сон маълумотномаси). Натижада кўргазма, экскурс дарслари орқали соматик фразеологизмларнинг концептуал хусусиятини ўрганишга имконият яратилган.
диалектал соматик фразеологизмларнинг қорақалпоқ, ўзбек, туркман адабий тилига қиёсланишидаги тафовутлар, уларнинг қозоқ диалектологиясида тутган ўрни, вазифаси билан боғлиқ фикр-мулоҳазалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон – умумий уйимиз» эшиттириши ва «Алтын аймақ» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 29 мартдаги 01-02/170-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг илмий далилларга бой бўлиши таъминланган ва туркий тиллар, оралиқ диалектларнинг ривожланиш тамойиллари билан боғлиқ назарий маълумотлар тилшунослик масалаларига қизиқувчи кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish