Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқоров Ойбек Одилбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диафрагма шикастланишларида диагностика ва хирургик даво тактикасини такомиллаштириш», 14.00.40 - Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib103.
Илмий раҳбар: Алтиев Бозорбой Курбанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ризаев Камол Саидакбарович, тиббиёт фанлари доктори,
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диафрагма шикастланишидан азият чеккан беморларни ташхислаш ва комплекс даволаш натижаларини ташхислашни оптималлаштириш ва даволаш такткикасини танлашга дифференцияциявий ёндашувни ишлаб чиқиш йўли билан яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диафрагманинг очиқ ва ёпиқ шикастланишларида қўлланилган турли хил диагностик ва хирургик ёндашувларнинг натижалари нурли диагностика ва эндовидеохирургик техниканинг замонавий воситалари имкониятларини инобатга олган ҳолда тизимлаштирилган;
диафрагма шикастланишини аниқлашда нурли эндовизуализация усулларининг, диагностик торакоскопия ва лапароскопиянинг информативлиги асосланган; 
диафрагма шикастланишларининг диагностикаси мисолида юқорикинетик механик таъсир натижасида жабрланган қўшма шикастланишли ва политравмали беморларнинг бутун танасини МСКТ текширувидан ўтказиш қоидасини кенг тадбиқ қилиш мақсадга мувифиқ эканлиги асосланган;
диафрагма ёрилишларини ва постравматик чурраларини аниқлашда МСКТнинг юқори информативлилиги исботланган;
диафрагма жароҳатлари ва ёрилишларини хирургик даволашда эндовидеохирургия техникасининг имкониятлари намоён қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Диафрагма шикастланишларида ташхисот ва хирургик даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
диафрагма турли шикастланишларида жароҳатланиш тури сабаб ва оқибатларни олдини олиш ва самарли ташхислаш ва хирургик даволаш тактикасини танлаш асосида ишлаб чиқилган «Диафрагма ёрилишларининг нурли диагностикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 15 октябрдаги 8н-д/220-сон маълумотномаси). Натижада диафрагма ёрилишларининг нурли диагностикаси такомиллаштириш, диафрагма шикастланишларини эрта ташхислаш ва ўз вақтида энг мақбул даволаш тактикасини танлаш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ногиронликнинг олдини олиш имкониятларини сезиларли кенгайтириш орқали касалликни даволаш тактикасини танлаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
диафрагма шикастланишларида ташхисот ва хирургик даволаш тактикасини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч илмий амалий тиббиёт марказининг Хоразм ва Тошкент вилоятлари филиларининг шошилинч хирургия бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 майдаги 8н-з/92-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши  диафрагма шикастланиши ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги специфик асоратларни 2 баробар, носпецифик асоратларни эса 4,7-7,0 баробар камайтиришга ҳамда ўлим кўрсаткичини 40,0 фоиздан 26,2 фоизга қисқартиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish