Sayt test rejimida ishlamoqda

Анаркулов Азизжан Давлаткуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудлар молиявий-инвестицион салоҳиятини баҳолаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt.709.
Илмий раҳбар: Пулатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,  DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудлар молиявий-инвестицион салоҳиятини баҳолаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инвестицион жазибадорликни баҳолашда ҳудудлар инвестицион фаолияти самарадорлигининг ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичига (ICORРесп< ICORҚҚР) асосланган мезони таклиф этилган;
ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган ҳудудларнинг инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда инвестиция кредитлари бўйича фоизларни Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан бонификациялаш таклиф этилган; 
ҳудудларнинг инвестицион салоҳиятини бошқаришда “иқтисодий-ресурс”, “молиявий-ресурс”, “ижтимоий-ресурс” компонентларни ўзида мужассамлаштирган “Ҳудудлар инвестицион паспорти” архитектураси лойиҳаси ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида инвестицион фаолликни ҳосилавий инвестициялар ўсишига мультипликатив таъсирининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
Инвестицион жазибадорликни баҳолашда ҳудудлар инвестицион фаолияти самарадорлигин инг ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичига (ICORРесп< ICORҚҚР) асосланган мезони бўйича ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сон “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги  қарорида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 02/1491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида 2020-2022 йилларда ҳудудий инвестиция лойиҳалари доирасида умумий қиймати 12,3 трлн. сўмлик 1359 та лойиҳани ишга тушириш ва 17,5 мингта янги иш ўринларини яратиш назарда тутилган.  
Ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган ҳудудларнинг инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришда инвестиция кредитлари бўйича фоизларни Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан бонификациялаш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сон “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги  қарорида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 02/1491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларининг “Ўсиш нуқталари”даги (“драйвер” соҳалар) инвестицион лойиҳаларни кредитлаш имкониятлари янада кенгайтирилди. 
Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудларнинг инвестицион салоҳиятини бошқаришда “иқтисодий-ресурс”, “молиявий-ресурс”, “ижтимоий-ресурс” компонентларни ўзида мужассамлаштирган “Ҳудудлар инвестицион паспорти” архитектураси лойиҳаси ишлаб чиқиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 243-сон «2020-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 02/1491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудий инвестицион салоҳиятга асосланган ҳолда иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга киритилган инвестиция ва кредитлар жами ҳажмида 23,5 фоизи  тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш фаолият турига киритилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 фоизга ортган (ўтган йилнинг мос даврида 20,6 фоиз),  қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигига киритилган жами инвестиция ва кредитларнинг улуши 13,0 фоизни ташкил қилиб, 11,3 фоизга ортган, жами инвестиция ва кредитларнинг 16,0 фоизи қайта ишлаш саноатига киритилган.
Қорақалпоғистон Республикасида инвестицион фаолликни ҳосилавий инвестициялар ўсишига мультипликатив таъсирининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сон “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги  қарорида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 02/1491-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсаткичларга асосланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида инвестицион фаолликни ўрта муддатли истиқболга прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish