Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Ботир Матякубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Хоразм дутор мақомлари», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/San114.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасаноми (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Низамов Аслиддин, санъатшунослик фанлари доктори; Эргашева Чинора Эргаш қизи, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: илмий-назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм дутор мақомларининг тарихини очиб бериш, мақомларнинг бирламчи манбалари ва мусиқа амалиётини ўрганиш йўли билан ўзбек мақом санъатидаги ўрнини аниқлаш ҳамда уларни замонавий мусиқа амалиётига татбиқ этишнинг илмий-услубий асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Хоразм Танбур чизғилари”нинг Девоний қўлёзма нусхасида дутор мақомларига хос бўлган Савт, Талқин, Соқийнома, Нуфурдам, Ийфор, Нақш, Тарона, Чоки гирибон саккизта усул мавжудлиги аниқланган;
Дутор мақомларининг парда, усул тизимлари, мусиқий рисолалардаги Мискин, Раховий, Садри Ироқ, Ағёр мусиқий мисоллар билан асосланган;
Дутор мақомлари ва ҳозирги амалиётдаги Зихий Наззора, Оразибом, Қаддим Хамлиғи, Урганжий каби мусиқий асарлар мавжудлиги исботланган;
Хоразм дутор мақомларининг олти ярим мақомдан фарқли томонлари, Шашмақом ва олти ярим мақомда кўп учрайдиган “Авжи турк”, “Авжи зебо пари” ва “Мухайяр” авжлари дутор мақомларида учрамаслиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм дутор мақомлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
танбур чизғилари асосида ёзилган олти ярим мақом ва дутор мақомлари ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида фаолият юритаётган бастакорлар ва мусиқашунослар шўъба мажлисларида миллий мақомшуносликнинг жанр ва ашулалари, маҳаллий услублар шаклланишига асосланган ҳолда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2020 йил 17 августдаги 01-04/57-110-сон маълумотномаси). Натижада ёш бастакорлар ва мусиқашунослар дутор мақомлари ҳақида янада янги илмий маълумотларга эга бўлган;
Хоразм дутор мақомларининг олти ярим мақомдан фарқли томонлари, Шашмақом ва олти ярим мақомда кўп учрайдиган “Авжи турк”, “Авжи зебо пари” ва “Мухайяр” авжлари дутор мақомларида учрамаслиги каби  хулосалар “Ўзбек миллий мақом санъати маркази” томонидан 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган “Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида Халқаро илмий-амалий конференция дастурида фойдаланилган (“Ўзбек миллий мақом санъати маркази”нинг 2020 йил 9 ноябрдаги 98-сон маълумотномаси). Натижада конференция Хоразм дутор мақомлари бўйича янгича қарашлар ва назариялар билан бойиган;
“Мақом санъатимиз сайқали” туркум эшиттиришларида Хоразм дутор мақомларининг тарихи ва уларнинг мусиқий шакллари “танбур чизғилари”дан  замонавий нота йўлига олинган “Зиҳий Наззора” ва “Урганжий” мақомлари таҳлил натижаларидан 2020 йил декабр ойида “O‘zbekiston” радиоканали орқали эфирга узатилган кўрсатув сценарийсида фойдаланилган (“O‘zbekiston” радиоканали 2020 йил 22 декабрдаги O‘z/R-1-36-14-03-291-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар шу асосда мақом санъатидаги усуллар ҳақида муайян тасаввурга эга бўлган;
танбур чизғилари ёзувидан замонавий нота йўлига ўгирилган дутор мақомларининг айтим ва чолғу қисмлари, олти ярим мақомдан фарқи ҳақида олинган натижалар “Хоразм” вилоят телерадиокомпанияси орқали намойиш қилинган “Навозанда” ва “Сувора супаси” туркум кўрсатувларида сценарийсида фойдаланилган (“Хоразм” вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 18 августдаги 10/20-131-сон маълумотномаси). Натижада мухлислар шу асосда дутор мақомлари ҳақидаги хулосалар амалиётга татбиқ этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish