Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирталипова Ирода Миртахировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Микрохроматика. Назария, тарих ва амалиёт», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/San37.
Илмий раҳбар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD 03/30.12.2019.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Рустамбек Самигович, санъатшунослик фанлари доктори; Муллажонов Давлат Мавлонович, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Санъатшунослик институти. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ ва Ғарб мусиқаси лад товушқаторлари тизимининг турли тарихий босқичларидаги назариясини яхлит ҳолда англаш ҳамда Ўзбекистон композиторлари ижодида микрохроматиканинг тарғиботини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
микрохроматика илмий-назарий томонидан жаҳон мусиқа маданиятидаги қадимий товушқатор ва ладлар, ижрочилик усулларида акс этиши аниқ мисоллар билан асосланган;
бирламчи манбалар асосида микрохроматика Шарқ ва Ғарб мусиқасидаги лад тизими орқали 17, 22, 24 поғонали товушқаторлари билан далилланган;
микрохроматик воситалар мажмуи янги мусиқий ифодавийликнинг муҳим воситаси сифатида авваллари қўлланилмаган Ўзбекистон композиторлари ижодида миллий бўёқ (безаклар мажмуи, ним парда)лар асосида яратилганлиги исботланган;
ХХ-ХХI асрлар мусиқий амалиётида, жумладан микрохроматиканинг Ўзбекистон композиторлари ижодидаги поғонали ва безакнамо турларининг (центли ўлчамда ва глиссандолашган) ўрни, миллий мусиқий-назарий (лад товушқаторларидаги) аҳамияти аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Микрохроматиканинг тарихий-назарий масалалари, композиторлик ижодиётида унинг хусусиятлари ва усулларининг татбиқ этилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
микрохроматика воситасининг Шарқ ва Ғарб мусиқасининг тарихий босқичлари, шунингдек назарий-амалий тарафдан турлича ёндашувлари ҳамда Ўзбекистон композиторлари асарларида қўлланган ифодавий имкониятлари, поғонали ва безакнамо кўринишларининг таснифоти бўйича “Замонавий гармония, полифония ва мусиқа шакли (Ўзбекистон композиторлик ижодиётида микрохроматика)” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабалар микрохроматиканинг созланиш масаласи билан узвий алоқалари, унинг Шарқ ва Ғарб тафаккуридаги шарҳларда акс эттирилиши хусусида тасаввурларини кенгайтирган;
микрохроматика назарияси ва тарихининг Шарқ ва Ғарб мусиқасидаги турли ракурсдаги ҳолатининг уйғун ҳамда фарқли жиҳатлари, созланиш масаласининг қомусий олимлар рисолаларидаги аҳамияти ҳамда бугунги кунда эҳтиёж юқори бўлган микрохроматика воситасининг мусиқий жамият эстетик тараққиёти манфаатларига йўналтириш сингари масалалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оилавий” телеканалининг “Аёл ва замон” кўрсатуви сценарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  2020 йил 22 июндаги 39-39-674-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувдаги намойиш этилган микрохроматиканинг генезиси, тарихий босқичлари, Шарқ ва Ғарб мусиқасининг ўзига хос нуқтаи назарлари, Ўзбекистон композиторлари услубига таъсири ва ижодидаги аҳамияти кенг ёритиб берилиши томошабинларнинг маънавий оламини ва эстетик дидини ўстириш имконини берган; 
бугунги кунда бутун дунёда юз бераётган глобал муаммоларнинг мусиқадаги акси ҳамда созланиш масаласининг очиқ ҳолатда қолиши,  уларни қандайдир бир қолипга солинишида микрохроматиканинг аҳамияти борасидаги амалий таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” FM 83,3 радиосининг “Нотадаги тақдирлар” эшиттириши сценарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 29 майдаги 1-107-сон маълумотномаси). Натижада, радио эшиттиришдаги илмий-ижодий материаллар тингловчиларнинг бадиий савиясини юксалтиришда, XX-XXI асрларда ижод қилиб келаётган композиторлар ижод маҳсулларининг мазмуни хусусида тасаввурларга эга бўлиши ҳамда миллий руҳиятдаги етук, дурдона асарларни вужудга келишида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Шарқ ва Ғарб мусиқий-назарий манбаларини тадқиқ этиш, шу билан бирга XX-XXI асрларда ижод қилиб келаётган Ўзбекистон композиторлари, жумладан Д.Сайдаминова, Д.Янов-Яновский, Ж.Шукуров сингари ижодкорлар асарларидан (микрохроматика нуқтаи назаридан) Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2019 йил 27 майдаги 01-03/104-193 сон маълумотномаси). Натижада, замонавий композиторлик ижодиётида микрохроматиканинг асл моҳияти хусусидаги ўсиб келаётган ёш истеъдодлар тасаввурларини кенгайтиришга асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish