Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Лайло Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Алишер Навоий ва мусиқа санъати», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/San35.
Илмий раҳбар: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасаноми (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01.
Расмий оппонентлар: Ражабов Асқарали, тарих фанлари доктори; Эргашева Чинора Эргашевна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий ижодий меросида мусиқа илми масалаларини, ўзбек мусиқаси тарихида Алишер Навоий асарларининг роли ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий асарларидаги мусиқий атамалар, хусусан, чорзарб, нағма, нақш жанрларининг қиёсий таҳлили кейинги давр мақомшунослар илмига замин бўлгани исботланган;
Навоий асарларида келтирган “Чаҳоргоҳ”лар муаллифлари ХV асрда яшаган Соҳиб Балхий ва Паҳлавон Муҳаммад эканлиги ҳозирги амалиётдаги “Уфари Савти Чоргоҳ” ва “Чоргоҳ IV” орқали аниқланган;
Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асаридаги танқидий қарашлари, дидактик моҳияти соз ва наво аҳлининг ахлоқи, тарбияси бугунги ёш авлод маънавиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши далилланган;
Бузрук мақомининг Уззол шўъбаси мисолида талқин, наср доира усулларининг зарби, ноталар чўзими ҳамда аруз тизимидаги рамал, ҳазаж баҳрлари узун ва қисқа ҳижолари муштараклигида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ижодида мусиқа санъатининг ўрни тадқиқоти бўйича олинган илмий натижлар асосида:
Алишер Навоий асарларидаги мусиқий атамалар, хусусан, чорзарб, нағма, нақш жанрларининг қиёсий таҳлили кейинги давр мақомшунослар илмига замин бўлгани хусусидаги хулосалардан Жаҳон банкининг Академик инновациялар фонди томонидан 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Ўзбек бастакорлари ва композиторлари ижодида мақом санъати” номли AIF 2/14 рақамли халқаро грантда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 5 ноябрдаги 01-11-01-1842-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек бастакорлик ижодиёти ҳамда мақомларнинг илмий ривожланиш босқичларини янада ойдинлаштиришга хизмат қилган;
Алишер Навоий асарларидаги мусиқий атамалар, хусусан, “мақом” атамасининг мусиқий моҳияти ҳақидаги олинган натижалардан 2020 йил 12 октябрда “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Мақомотнинг инсон тарбиясидаги ўрни” кўрсатуви ҳамда шу йил 21 октябрда ўтказилган марафон сценарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 13 ноябрдаги 02-02/117-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар Ўн икки мақом тизимига оид мақом атамалари контекстдаги мазмунига кўра мусиқа соҳасидаги “мақом” иборасини англатганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлишган;
Навоий даври бастакорлари шоир иборасида “боғлаган” мақом йўлларидан иккита “Чаҳоргоҳ” ҳозирги амалиётдаги мавжуд Уфари Савти Чоргоҳ ва Чоргоҳ IV (қашқарча) шўъбаси билан қиёсланиб, бу асарлар бастакорлари ХV асрда яшаган Соҳиб Балхий ва Паҳлавон Муҳаммад эканлиги хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2019 йил 24 июндаги 01-04/124-228-сон маълумотномаси). Натижада ёш бастакорлар ва мусиқашуносларга ХV аср бастакорлик ижодиётига доир янги илмий маълумотларга эга бўлиш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish