Шералиева Машхура Икромжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек насрида киноя (ижтимоий-психологик омиллари, поэтик тизимдаги ўрни)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil41.
Илмий раҳбар: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.
Расмий оппонетлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Холмуродов Абдуҳамид, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳозирги ўзбек насридаги киноянинг ўзига хос бадиий-эстетик ҳодиса эканлигини асослаш, киноявий модусдаги асар рецепциясининг давр контексти билан алоқасини ҳамда киноянинг диалогизм билан ўзаро муносабатини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
киноянинг ўрганилаётган давр насрида қаҳрамон характери ва шахсияти ўртасидаги зиддият натижасида юзага келганлиги аниқланган;
киноявий модусдаги асар рецепциясининг давр контексти билан алоқаси очиб берилган;
давр насридаги киноя ва сарказмнинг муносабат объектига кўра фарқланиши исботланган;
диалогизм ва интертекстуаллик воқеликка киноявий муносабат ифодаловчи восита эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ҳозирги ўзбек насридаги киноянинг хусусиятларини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:
киноя назарияси ва унинг миллий насрдаги хусусиятларига оид натижалар ОТ-Ф8-151 рақамли «Адабиёт энциклопедияси» фундаментал лойиҳасида (2010–2012 йй.), жумладан энциклопедиянинг 2-жилдида (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 20 январдаги ФТК-0313/69-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланиши кинояни унга ёндош ҳодисалар – юмор, сарказм, сатирадан фарқлаш ҳамда унинг эстетик категориялар тизимидаги ўрнини аниқ баҳолаш имконини берган;
давр қиссачилигидаги кинояга оид таҳлил натижалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наср кенгаши ҳамда Танқид ва адабиётшунослик кенгаши фаолиятида қўлланган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2016 йил 2 декабрдаги 01-03/752-сон маълумотномаси). Жумладан, 80-йиллар ўзбек қиссаларига оид назарий хулосалар Наср кенгаши йиллик ҳисоботида 2013 йил қиссаларининг таҳлилида қўлланган, натижада қиссачиликдаги ворисийлик, анъанавийлик хусусиятлари ёритиб берилган. Киноя, юмор, сарказм илмий категорияларининг модуслар назарияси доирасидаги таҳлили натижалари ёзувчи киноясининг ижтимоий-психологик асослари ҳамда унинг бадиий асар поэтик тизимидаги ўрнини аниқлашга имкон берган.