Шодикулова Гуландом Зикрияевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясида эндотелий дисфункциясининг ташхиси ва даволашига янгича ёндашиш», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib4.
Илмий маслаҳатчи: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Цурко Владимир Викторович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Lеаding international vision hospital» клиникаси (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси фонида кечувчи митрал клапан пролапси билан касалланган беморларда эндотелий дисфункциясини ташхислаш, даволаш ва асоратларнинг олдини олиш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МКП авж олишида БТДДнинг патофизиологик роли, шу билан биргаликда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши, юрак ичи гемодинамикасидаги ўзгаришлар, шунингдек митрал клапан регургитация ва БТДДнинг ички ва ташқи фенлари намоён бўлиш даражалари орасидаги боғлиқлик аниқланган;
бириктирувчи тўқима дисплазияси асосида ётадиган молекуляр механизмлар – магний ионларининг концентрацияси, коллаген алмашинуви, матриксли металлопротеиназа ва уларнинг ингибиторлари фаоллигининг бузилиши исботланган;
БТДДда МКП билан оғриган беморларда юрак гемодинамикаси ва кардиомиоцитлар фаолияти бузилишида эндотелий дисфункциясининг асосий роли борлиги аниқланиб, проангиоген ва антиангиоген омиллар дисбаланси кўрсаткичлари юрак функцияси ва гемодинамикасининг бузилиш даражаларига мувофиқлиги белгилаб берилган;
илк бор эндотелий дисфункцияси ва коллаген алмашинувининг бузилишини коррекция қилиш учун таркибида магний сақловчи препаратлар ва L-аргининни биргаликда қўллаш орқали даволаш-профилактика ишлари самарадорлиги аниқланиб, юрак гемодинамикаси, юрак ритми ва ўтказувчанлиги кўрсаткичларининг яхшиланиши ҳамда касаллик клиник белгиларининг камайиши кузатилган;
БТДДда МКПни аниқлаш мақсадида ташхислаш алгоритми ҳамда магний ионлари миқдори, ангиогенез ҳолати ва эндотелий дисфункция даражасига боғлиқ ҳолда даволаш, олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясида митрал клапан пролапсини ташхислаш, эндотелий ҳолатини баҳолаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясида митрал клапан пролапсини эрта аниқлашнинг самарали даволаш усулини татбиқ этиш бўйича «Бириктирувчи тўқима дифференциялашмаган дисплазияси: клиникаси, диагностикаси ва асоратлар профилактикаси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 мартдаги 8Н-д\\20-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма аҳоли орасида бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазияси фонида кечувчи митрал клапан пролапси билан касалланган беморларни эрта ташхислаш ва касаллик асоратларининг олдини олиш чора-тадбирларини амалага оширишга имкон берган;
аҳолини 15–28 ёшли контингенти орасида касалликни эрта аниқлаш ва даволаш, асоратларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмлар Самарқанд давлат тиббиёт институти клиникасида, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси клиник шифохонасида, Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 мартдаги 8Н-д\\20-сон ва 2015 йил 3 декабрдаги 8Н-з\\22-сон маълумотномалари). Ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш алгоритмлари асосида ўтказилган комплекс даво муолажалари даволаш самарадорлигини 30,1% га оширган ва шифохонада даволаниш муддатини ўртача 1,4 ўрин кунга қисқарганлиги билан ижобий терапевтик самарага эришилган.