Тоғашаров Аҳат Салимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хлорат тутувчи самарали дефолиантлар синтези ва олиниш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/T13.
Илмий маслаҳатчи: Тухтаев Сайдиахрал, кимё фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор; Усманов Султан Усманович,техника фанлари доктори, профессор; Хамракулов Зоҳидбек Абдусамадович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: натрий хлоратнинг учкарбамиди, магний хлорати ва уксус, нитрат, лимон кислоталарининг моноэтаноламинли тузлари ҳамда этилен ҳосил қилувчи моддалар асосида комплекс таъсир этувчи ғўза дефолиантларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув, магний, натрий хлоратлари, карбамид, лимон кислотанинг димоноэтоноламинли, лимон кислотанинг аммонийли тузлари, нитрат моноэтаноламин, ацетат моноэтаноламин ва этилен ҳосил қилувчи моддалар иштирокидаги системаларнинг эрувчанлиги, “таркиб-хосса” ва политермик эрувчанлик диаграммалари яратилган;
диаграммаларда қаттиқ фазалар концентрация ва ҳароратга боғлиқ ҳолда кристалланиш майдонлари чегараланди, тўртта янги бирикма ажратиб олиниб, кимёвий ва физик-кимёвий усулларда таҳлил қилинган ва мавжудлиги исботланган;
пахта тозалаш заводи чиқиндисини азот кислотаси ёрдамида экстракция қилиш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган, унга кўра азот кислотасининг концентрацияси 20%, чиқиндини кислотага нисбати 1:10, жараёндаги ҳарорат 50 °С, лимон кислотасининг эритмага ўтиш даражаси 4,25% лиги исботланган;
магний хлорати, натрий хлоратининг учкарбамиди ва физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
олинган “ЎзДЕФ” дефолиантининг таркиби кимёвий ва физик-кимёвий усулларда таҳлил қилинган, унга кўра “ЎзДЕФ” дефолианти таркибида 32% Mg(ClO3)2, 10% CO(NH2)2, 1,5% NH4NO3 ва 0,3% AMЭА сақлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Магний хлорати, карбамид, аммоний нитрат, ацетат моноэтаноламин ва этилен ҳосил қилувчи бирикмалардан, комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“ЎзДЕФ” ва “ЎзДЕФ-К” дефолиантлари Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рўйхатга олинган: ғўзани сифатли дефолиацияловчи “ЎзДЕФ” дефолианти (2008 йил 18 январдаги №1А082 рақамли маълумотнома); кўсакларни пишиб етилиб очилишини таъминловчи “ЎзДЕФ-К” дефолианти (2016 йил 18 октябрдаги №1А1168 рақамли маълумотнома). Ушбу препаратларни ўрта толали ғўза навларига 50–60% кўсаклар очилганда, дефолиант сифатида 6,0–7,0 л/га миқдорда қўллаш тавсия этилди;
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича услубий тавсияномаси тасдиқланган (27.01.2016 йил, №012-3/0286). Натижада “ЎзДЕФ-К” дефолиантининг ўткир заҳарлилик кўрсаткичи IV синфга мансублиги ҳамда фақат тери қатламларига ўта кучсиз таъсир этиши имконини берган;
янги “ЎзДЕФ” дефолиантини олиш технологияси “Farg‘onaazot” акционерлик жамиятида амалиётга татбиқ этилиб, янги турдаги юқори самарали 10481,365 тонна дефолиант олинган (“Ўзкимёсаноат” акционерлик жамиятининг 2017 йил 15 августдаги 01/3-4335/П-сон маълумотномаси). Натижада ғўза баргларининг тўкилишини ва кўсакларнинг пишиб очилишини тезлаштирувчи дефолиант, ҳозирда ишлатилаётган суюқ магний хлорат дефолиантига нисбатан пахтадан 1,8–2,2 ц/га ортиқ ҳосил олиш имконини берди.