Маниёзова Гулноза Муродовнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антифосфолипид синдроми ва анамнезида репродуктив йуқотишлар мавжуд аёлларда перинатал асоратларнинг профилактикаси ва давоси», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib9.
Илмий раҳбар: Нажмутдинова Дилбар Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомиладорликкача ва ҳомиладорлик даврини олиб бориш тактикасини такомиллаштиришга кўра даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антифосфолипид синдроми ва репродуктив йўқотишлар аниқланган ҳомиладорларда гемостаз мезонларининг скрининг синамалари D-димер ва ЭФМК кўрсаткичлари ортиши ва ҳомила нобуд бўлишига таъсир этиши, ҳужайра молекуласи адгезиясининг тўқима факторлари фаоллашуви остида тромблар ҳосил бўлиши аниқланган;
яллиғланишга хос маркерлар (IL–1, IL–6, ФНОα)нинг антифосфолипид синдроми ривожланишида, перинатал асоратлардан олдин ушбу цитокинлар ажралиши ортишининг патогенетик намоён бўлиши аниқланган;
перинатал асоратлар ривожланишида яллиғланишга хос цитокинларнинг апоптотик таъсири, коагуляция каскадини фаоллаштирувчи медиаторларнинг индукциясига кўра скрининг тестлари (D-димер ва ЭФМК) кўрсаткичлари ортиши билан исботланган;
антифосфолипид синдроми аниқланган ҳомиладорларда ивиш тизими кўрсаткичлари, қондаги цитокинлар статуси ва она–йўлдош–ҳомила қон оқими кўрсаткичларининг корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда уларнинг репродуктив ва гемостаз тизими фаоллигини тиклашда Эссенциале форте Н ҳамда интерлейкинлар фаоллигини назорат қилиш учун Серрата ҳамда циклооксигеназа 1 назорати учун Кардиомагнил препаратларини қўллаган ҳолда комплекс даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Антифосфолипид синдроми ва анамнезида репродуктив йўқотишлар мавжуд аёлларда перинатал асоратларнинг профилактикаси ва давоси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнида антифосфолипид синдромида акушерлик ва перинатология асоратларининг олдини олиш ва патологиясиз туғруқни амалга ошириш бўйича «Антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда эценциал фосфолипидларининг комплекс даволашда ўзига хослиги» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилиб, соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 4 ноябрдаги 8д-3/84-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма беморларда антифосфолипид синдроми ҳомила ривожланишида салбий оқибатларнинг пасайишига, ҳоимладор аёлларда иммун тизимини мустаҳкамлаш ва ҳомила сурфактант тизимининг етилишига имкон берган;
антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда эсенценциал фосфолипидларини қўллаш натижасида комплекс даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон вилоят перинатал марказида, Андижон шаҳар 2-сон туғруқ комплекси ва Тошкент шаҳридаги 44-оилавий поликлиника тиббиёт амалиётига татбиқ этилган (2016 йил 4 ноябрдаги 8д-3/84-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этилиши барча аёлларга амбулатор шароитда даволаниш имкониятини берган. ва стационар давога бўлган эҳтиёжни камайтирган. Ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган усул перинатал асоратлар кўрсаткичини 13,8%, акушерлик асоратлар кўрсаткичини 8,3% камайтиришга ёрдам берган, ўлик туғилиш ва илк перинатал ўлим ҳолатлари эса кузатилмаган.