Рахманов Баходир Убайдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсоннинг руҳий-маънавий ўз-ўзини ташкиллаштиришини фалсафий асослаш” (онтологик ва гносеологик таҳлил), 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fal1.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.09.02.
Илмий раҳбар: Тураев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Махбуба Нуруллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсоннинг руҳий-маънавий ўз-ўзини ташкиллаштириш ҳодисасини синергетик методология асосида тадқиқ этиш, ўтмиш алломаларимизнинг мавзуга доир фалсафий қарашларини илмий муомалага киритиш ва шу орқали баркамол авлодни тарбиялашга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«инсоннинг ўз-ўзини ташкиллаштириш» ғояси тарихий-мантиқий ёндашув асосида, синергетик методларни қўллаган ҳолда тадқиқ этилган, унга янгича таъриф ва тавсиф берилган;
ўз-ўзини ташкиллаштиришнинг хусусиятлари билан инсондаги сифат ва мазмун хусусиятларининг мутаносиблиги ўрганилган;
ўз-ўзини ташкиллаштирувчи инсоннинг муҳим элементлари аниқланган, инсоннинг руҳий-маънавий ўз-ўзини ташкиллашининг фалсафий илдизлари таҳлил этилган;
инсон тафаккур тарзини юксалтиришда анъанавий чизиқли ёндашувнинг чекланганлиги билан боғлиқ гносеологик илдизлар ўрганилган; синергетик методология қонуниятлари ва принципларига таяниб инсоннинг руҳий-маънавий ўз-ўзини ташкиллаштириш ҳодисаси асослаб берилган;
ўз-ўзини ташкиллаштирувчи инсоннинг эркин тафаккур юритиши жараёнида баъзан барқарорлик мувозанати флуктуацияси оқибатида субъективизм, индивидуализм, эгоизм, протекционизм сингари негатив иллатлар вужудга келиши мумкинлиги аниқланиб, бундай рецидивларнинг олдини олиш учун юксак маънавиятнинг етакчилик ролини кучайтириш зарурлиги кўрсатиб берилган;
Марказий Осиё мутафаккирларининг комил инсон концепциясини синергетик таҳлил этиш натижасида инсоннинг баркамоллик даражасини юксалтирувчи руҳий-маънавий ва жисмоний соғломлигининг уйғунлашуви (редукционистик концепцияга кўра) шахснинг ўз-ўзини ташкиллаштириши эффективлиги ошишига олиб бориши илмий асосланган;
аждодларимизнинг инсон руҳий-маънавий ўз-ўзини ташкиллаштириши тўғрисидаги ғоя ва таълимотлари синергетик методология асосида тадқиқ этилган, бу маънавий мероснинг ёшлар миллий ўзлигини англашида, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим детерминант (сабабий асос) бўлиши исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
тадқиқот натижалари ёшларга миллий ўзликни англаш, ўз-ўзини билишни ўргатиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб камол топишлари учун экспозицияларнинг экскурсия матнларини ва этикеткаларини янги маълумотлар билан бойитиш асосида Самарқанд Давлат музей қўриқхонаси, Ўлкашунослик музейлари амалиётига татбиқ этилган. (Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 5 майдаги 1067-03-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижаларига оид таклиф ва тавсиялар 2016–2019 йилларга мўлжалланган маданий-маърифий, илмий-адабий ва тарғибот ишларининг иш дастурига киритилганлиги инсоннинг ўз-ўзини ташкиллаштириши тўғрисидаги илк қарашлар ва ривожланиш босқичларининг ёшлар маънавий юксалиши ва дунёқарашини кенгайтиришга, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
ёшларнинг билимини ошириш ва маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган бир қанча амалий ишларда “Камолот” ЁИҲ фаолияти доирасида тадқиқотнинг амалий натижаларидан эркин тафаккур тарзини шакллантиришга бағишланган тадбирларда фойдаланилган (Республика Ёшлар марказининг 2017 йил 25 январдаги 7-сон маълумотномаси). Бу баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларнинг режасига киритилган ва мустақил тафаккур юритиш жараёнида ёшларимизда танқидий, ночизиқли тафаккур тарзи ва ўз-ўзини ташкиллаштириш хусусиятларини ўз ичига олган маънавий онгни шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялардан фойдаланиш, баркамол авлодни камол топтиришнинг муҳим омиллари ва асосларини оптималлаштириш имконини берган.