Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманазарова Гулжаҳон Умурзоқовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

IУмумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси (лексик-семантик, лингвостилистик ва лингвостатистик таҳлил)», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fil1.

Илмий маслаҳатчи: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.27.06.2017  Fil.19.01.

Расмий оппонетлар: Маматов Абдимурод Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Холманова Зулхумор, филология фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Муҳаммадхон Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: достонлар тилидаги сўзларнинг вазифавий-мазмуний, этимологик ва лингвостатистик хусусиятларини аниқлаш, лингвомаданий бирликларнинг бадиий-эстетик вазифаларини асослаш орқали бахшининг сўз танлашдаги маҳоратини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

достонлар тилидаги сўзларнинг тарихий-этимологик ва вазифавий-мазмуний хусусиятлари очиб берилган;

достонларнинг электрон матни асосида лексикографик манбалари (сўзлик, алфавитли, частотали, терс (чаппа) ва изоҳли луғатлар) яратилган;

достонлар матнидаги фонетик, лексик-грамматик қурилишидаги бирликларнинг қўлланилиш миқдори аниқланган;

достонлар тили лингвопоэтикасини аниқлаш орқали услубий формулаларнинг тузилмавий-поэтик табиати ва лексик-стилистик қатламларнинг семантикаси асосланган, ибораларнинг тузилмавий-семантик ва коннотатив маъноларидаги ўзига хосликлар очиб берилган;

достонлар қаҳрамонлари нутқидаги норасмий, халқчил унсурлар (сўкиш, қарғиш ва ҳақорат сўзлар)нинг матндаги лингвопоэтик хусусиятлари, такрорий бирликлар ва сажъ санъатининг лисоний ва лингвопоэтик имкониятлари асосланган;

достонлар тилидаги ўхшатишларнинг тузилмавий-семантик ва поэтик табиати, сифатлаш, метафора, метонимия ва паремиологик бирликларнинг лингвопоэтик имкониятлари аниқланиб, бадиий-эстетик қиммати очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лисоний хусусиятларини очиб бериш ва маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:

тадқиқот натижалари ва «Ширин билан Шакар» достонининг изоҳли луғати»да берилган 20 дан ортиқ сўз (элчи, ясовулбоши, қаландар, қон ютмоқ, қурғур, қўчқор, ғазот, ўғлон, ўтағоси кабилар)нинг луғавий ва маъновий таҳлилини далилловчи маълумотлардан ФА–Ф8–034 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» фундаментал лойиҳаси доирасида кўп жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» V жилдидаги луғат мақолаларини нашрга тайёрлашда (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ФТК-0313/699-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Илмий-тадқиқот натижасининг жорий қилиниши мазкур луғатдаги лексикографик талқинларнинг янада бойитилишига муҳим асос бўлган;

диссертация натижаларидан Ф1–ФА-2012-1-8 рақамли «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш муаммолари» фундаментал лойиҳасининг I-,V-,XI-жилдларидаги кириш ҳамда луғат мақолаларини нашрга тайёрлашда (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ФТК–0313/699-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши достонларнинг лингвофольклористик жиҳатдан ўрганилганлигини ёритишда ва лексикографик талқинларнинг бойитилишига хизмат қилган;

мазкур тадқиқотдаги ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётига алоқадор 20 дан ортиқ сўз (пари, ҳизр, чилтан, фаришта, бўри, ялмоғиз кампир, ажина, дев, аждарҳо кабилар)нинг турли услубий маъноларидан Ф1–ХТ–0-19919 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни» фундаментал лойиҳасида (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ФТК–0313/736-сон маълумотномаси) муҳим манба сифатида фойдаланилган;

Фозил шоир достонлари тилидаги ўхшатишларнинг лингвопоэтик табиатини таҳлил этиш ва лексикографик жиҳатдан изоҳлашнинг илмий асосларига доир умумлашмалар, назарий концепциялар туркий халқлар лингвофольклористикаси  тарихида илк бор яратилган «Халқ достонлари тили ўхшатишларининг изоҳли луғати»да берилган. Мазкур достонлар тили ва услубини, оғзаки нутқнинг коммуникатив сифатларини ўрганишда, бахшининг сўз қўллаш маҳоратини таҳлил қилишда фойдаланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish