Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипов Шухрат Тулкиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иккинчи тип қандли диабет касаллигида қўлланиладиган дори воситаларидан оқилона фойдаланишга фармакоиқтисодий ёндашув», 15.00.01–Дори технологияси ва фармацевтика ишларини ташкил этиш (фармацевтика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Far1.

Илмий раҳбар: Зайнутдинов Хикматулла Суннатович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.

Расмий оппонентлар: Искандарова Шохиста Фехрузовна, фармацевтика фанлари доктори, доцент; Мухтабар Азизовна Насритдинова, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда қўлланилаётган дори воситаларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини фармакоиқтисодий баҳолаш ва ЎзР ССВ, маҳаллий фармацевтика корхоналарига арзон, самарали дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда таъминлаш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дори-дармон воситаларидан оқилона ва самарасиз фойдаланишнинг муқобил мезонлари, касалликни дори воситалари билан даволашнинг асосий тамоиллари, номенклатураси хамда уларни фармакоиқтисодий баҳолашнинг самарадорлигини асослашга йўналтирилган кўрсаткичлари аниқланган ва шакллантирилган;

иккинчи тип қандли диабет касаллигининг республика маъмурий-ҳудудий минтақалари бўйича касалланиш ва тарқалиш кўрсаткичлари ҳамда дори воситаларининг ассортименти контент-таҳлил қилинган;

иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг истеъмол ҳолатини бир суткада 1000 аҳолига нисбатан DDD ўртача суткалик қўллаб кувватловчи дозаси ҳисоблаб топилган;

дори воситаларининг фармацевтика бозоридаги қиёсий чакана нархлари, савдо ҳажми ҳамда таъминот ҳолати натижаларини ўзига хос томонларини мақсадга мувофиқлиги асосланган;

перорал диабетга қарши дори воситаларининг савдо ҳажми айланмаси ва ўрам миқдор кўрсаткичлари бўйича прогноз кўрсаткичлари аниқланган;

илк бор таклиф ва тавсияларга асосан, иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда кенг қўлланиладиган импорт ўрнини босувчи маҳаллий диабетга қарши дори воситаси тиббиёт амалиётига жорий қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Дори-дармон воситаларининг савдо ҳажми, таъминоти ҳолати, перорал диабетга қарши дори воситалари чакана нархларининг қиёсий таҳлили натижалари, савдо ҳажми айланмаси ва ўрам миқдор кўрсаткичларининг прогноз ҳолати ва АТС/DDD-услубияти ёрдамида аниқланган истеъмол ҳолатлари таҳлиллари бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 11 январдаги 28 сон буйруғи билан тасдиқланган «Асосий дори воситалар рўйхати»нинг иловасида келтирилган диабетга қарши ва инсулин сақлаган дори воситалари рўйхатларини тузишда фойдаланилди. (Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг 2016 йил 26 декабрдаги 29/09-3695-сон маълумотномаси). Натижасида мазкур рўйхатга киритилган дори воситалари тиббиёт ташкилотларида касалликларни даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятини берган;

иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда диабетга қарши дори воситаларидан оқилона фойдаланиш ва фармакоиқтисодий баҳолаш натижалари  Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг беморларга ташҳис қўйиш, даволаш ва клиник протоколлари ва даволаш стандартларини тузишда қўлланилди. (Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2016 йил 30 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада клиник амалиётига Проксимин-RG маҳаллий диабетга қарши дори воситаси сифатида қўшиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish