Хўжамшукуров Нортожи Абдихолиқовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Bacillus thuringiensis бактерияси асосида инсектицид биопрепарат ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этиш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1DSc/B2.
Илмий маслаҳатчи: Тошмухамедов Мугражитдин Салахович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01
Расмий оппонентлар: Шакиров Заир Саатович, биология фанлари доктори; Гаппаров Фурқат Ахатович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси штаммларининг айрим биологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда улар асосида инсектицид биопрепарат яратиш ва уни амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба турли ҳудудлар кесимида маҳаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактериясининг тарқалиш динамикаси асосланган;
маҳаллий Bacillus thuringiensis бактериясининг ажратилган штаммлари морфологик, культурал, физиологик ва биокимёвий жиҳатларига кўра классификацияланган;
маҳаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси штаммларининг кўсак қурти (Heliothis armigera Hb.), кузги тунлам (Agrotis segetum Den.et Schiff.), колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata Say.), ғўза шираси (Aphis gossypii Glov.) ва ўргимчаккана (Tetranychus urticde Koch.) каби зараркунанда ҳашаротларга қарши инсектицид ва Fusarium oxysporum замбуруғига қарши антифунгал фаолликлари аниқланган;
танлаб олинган штаммларнинг ўсиб, ривожланиши ва зарурий фаоллигини намоён қилиши учун мўътадил озуқа муҳитининг таркиби танланган ва ўсиб, ривожланиш шароитлари аниқланган;
илк бор, маҳаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси асосида, янги, инсектицид биопрепарат ишлаб чиқаришнинг тажриба-технологик регламенти яратилган;
маҳаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси асосида «Antibac-Uz» биопрепарати олишнинг технологияси ишлаб чиқилган;
«Antibac-Uz» биопрепаратининг кўсак қурти (Heliothis armigera), кузги тунлам (Agrotis segetum), колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata), ғўза шираси (Aphis gossypii), ўргимчаккана (Tetranychus urticde) каби зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик самарадорлиги исботланган;
«Antibac-Uz» биопрепарати ғўза агробиоценозидаги олтинкўз (Chrysoperla carnea Steph.) ва хонқизи (Coccinella semperpunctataL.) каби фойдали ҳашаротларга салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Bacillus thuringiensis бактерияси асосида кўпфункцияли биопрепарат ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
инсектицид хусусиятга эга бактериялар штамми учун Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (15.05.2006.№IAP 03054.). Ушбу штамм саноат шароитида юқори биологик фаолликка эга бўлган инсектицид хусусиятли биопрепаратлар ишлаб чиқариш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги амалиётига Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ғўзадаги зараркунанда ҳашаротларга қарши 2012–2016 йилларда «Antibac-Uz» биопрепарати жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 7-декабрдаги
02/23-1267-сон маълумотномаси). Маҳаллий «Antibac-Uz» биопрепарати ғўзадаги кўсак қуртига қарши қўллаш натижасида пахта ҳосилдорлиги ошган, ҳамда қўшимча 1,1 ц/га ҳосил олишга ва рентабеллик даражаси 18% га ошишига имкон берган.