Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадалиев Абдулла Ахмедовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмидан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент ва 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Iqt2

Илмий раҳбар: Маматкулов Абдурашид Вахидович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Артикова Дилорам Абдурахимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштиришнинг илмий, ташкилий-иқтисодий асосларидан фойдаланишни  такомиллаштириш ва инсон омилини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштириш концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, бунда инсон омилининг яхлит ҳолатдаги таркибий-ташкилий тузилмаси, фаоллик даражасини баҳолаш стандарт-ташхис мезонлари, ходимларнинг меҳнат жараёнидаги фаоллигини баҳолаш усул ва моделлари илгари сурилган;

ишлаб чиқилган инсон омили фаоллик даражасини баҳолаш коэффициенти, инсон капиталини баҳолашнинг мавжуд механизмларини такомиллаштиришда фойдаланиш тамойили таклиф қилинган;

инсон омилини фаоллаштиришнинг муҳим жиҳати сифатида қишлоқ хўжалик субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларнинг ўзаро манфаатли интеграцияга киришиш модели ва уни амалга оширишда аграр секторни комплекс ривожлантириш жамоатчилик бошқарувининг тузилмаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқотнинг амалиётга жорий қилниши:

Иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмидан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва  амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналари ва хўжаликлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг  2016 йил 14 мартдаги 02/18-377-сон маълумотномаси). Диссертация ишида тавсия этилган механизм бўйича амалга оширилган тадқиқотларга кўра, соҳада инсон омили фаоллиги даражаси (коэффициенти)ни ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги йиллик қўшимча ўсишида йилига қарийиб 2,7 млрд. сўм миқдоридаги иқтисодий самарадорликка эришиш ҳисоб-китоб қилинган;

иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми бўйича ишланмалар «Ўзагромашсервис» уюшмасининг амалий фаолиятига жорий қилинган («Ўзагромашсервис»уюшманинг 2016 йил 31 октябрдаги 02/02-72-сон маълумотномаси). Иқтисодиётнинг инсон омили билан боғлиқ сифат кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқилган механизм ёрдамида уюшма тизимида иқтисодий сифат йўналишлари салоҳиятини аниқлаш имконини берган. Кадрлар малакасини ошириш учун инсон капиталига йўналтирилган инвестициянинг қайтим нормаси қарийиб 4,0–6,0 фоизга ортган. Тадқиқот ишида ҳамкор корхоналарнинг интеграцион фаолиятини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган модель ёрдамида қўшимча ўсишни максималлаштириш ҳисобига меҳнат унумдорлиги 2,0 фоизга ортган, харажатларни минималлаштириш эвазига эса таннарх 0,5 фоизга қисқарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish