Sayt test rejimida ishlamoqda

Яздонов Улуғбек Тошмуротовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Глобаллашув шароитида жамоатчилик фикрини шакллантириш институтларининг функционал интеграциялашув хусусиятлари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа, (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.F17.

Илмий раҳбар: Мамашокиров Cаидмурод, фалсафа фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.Рsi.02.07.

Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор;

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жамоатчилик фикрини шакллантирувчи институтлар фаолиятини функционал интеграциялаштириш ва математик моделларини такомиллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг объектив шарт-шароитлари ва субъектив омиллари ўртасидаги корреляцион алоқадорлик (миқдор ва сифат ўзгаришлари динамикаси) асосланган;

жамоатчилик фикри шаклланишига таъсир этувчи омиллар математик моделлаштирилиб: «корреляция», «хи2 мезони», «интеграл баҳолаш», «рентабеллик даражаси»ни қўллашнинг самарадорлиги (алоҳида омилларининг аҳамиятлилик коэффициенти, ўзгариши ва боғлиқлик кучи) исботланган;

жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг стратегик вазифаларини белгилаш ва истиқболларини прогнозлаштиришга жавобгар институтлар фаолиятини ташкиллаштириш, бошқариш ҳамда назорат қилиш методологиясини (миллий ментал, индивидуал-корпоратив хусусиятларига дифференциал ёндашув) такомиллаштиришга доир тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

жамоатчилик фикри шаклланишининг объектив шарт-шароитлари, субъектив омиллари ўртасидаги корреляцион ва диалектик алоқадорлик мавжудлиги кўрсатилган тавсиялардан Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йилга мўлжалланган иш режасининг иккинчи, тўртинчи бўлимининг 7-, 10-бандларини бажаришда фойдаланилган (Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 15 ноябрдаги 01-11-14-6196-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар 2016–2018 йилларга мўлжалланган маданий-маърифий ва тарғибот ишлари умуммиллий Концепциясига сингдирилиб, жамоатчилик фикри шаклланувчи институтлар структурасини ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишнинг оптимал вариантларини ишлаб чиқишда хизмат қилган;

жамоатчилик фикри шаклланишига таъсир этувчи омиллар математик моделлаштирилиб: «корреляция», «хи2 мезони», «интеграл баҳолаш», «рентабеллик даражаси»ни қўллашнинг самарадорлигини кўрсатиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг илмий тадқиқотларида (2013, 2014, 2015, 2016) фойдаланилган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2016 йил 28 ноябрдаги 01-16/400-сон маълумотномаси). Шунингдек, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан олиб борилган қатор тадқиқотларни системали таҳлил қилишда самарали фойдаланилди (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2016 йил 14 ноябрдаги 01/726-сон маълумотномаси). Муаллиф тавсия қилган математик моделлар Марказ ва институтнинг жамоатчилик фикрини ўрганишга доир ўтказилган социологик тадқиқотларни комплекс-системали ва факториал таҳлил этишда қўллаш, илмий тадқиқотларнинг методологик такомиллашувига ҳамда иш самарадорлигини оширишга имкон берди;

жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг стратегик вазифаларини белгилаш ва истиқболларини прогнозлаштиришга мутасадди институтлар фаолиятини ташкиллаштириш, бошқариш ҳамда назорат қилиш методологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият тарғибот марказининг 2015 йилга мўлжалланган иш режасининг 1.5, 1.12, бандлари, шунингдек, «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастурининг 37, 38, 41, 56, 57, 66-бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият тарғибот марказининг 2016 йил 7 ноябрдаги 01/05-684-сон маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган илмий-назарий ғоялар ҳамда амалий таклифлар марказнинг тарғибот ва ташвиқот ишлари функцияси таркибига кирувчи: жамоатчилик фикрини шакллантириш институтларининг функционал-интеграциялашув хусусиятларини, яъни уларнинг ўзгарувчанлик, мослашувчанлик динамикаси ва таъсир этувчи омилларни аниқлашида амалий кўмак берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish